Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори

Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори

Қонунчилик палатаси депутати Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Р.Кушербаев Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Ҳақиқат” хусусий корхонаси мажлислар залида бўлиб ўтган “Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори” давра суҳбатида “Янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида”ги маърузаси билан иштирок этди. 

Тадбирда “Соғлом она ва бола йили”нинг мазмун моҳияти, мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар юзасидан маъруза қилинди. Шу билан бир қаторда, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, “Ветеринария тўғрисида”ги , “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги янги қонунлар ва Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги Фармони асосида тадбиркорларга яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида ахборот берилди.

Давра суҳбати ЎзЛиДеП Тошкент вилояти Янгийўл тумани Кенгаши томонидан ташкил қилинди. Тадбир Янгийўл тумани ҳокимлиги, тадбиркорлар, фермерлар, партия ва маҳалла фаоллари иштирокида ўтди.

Кўришлар сони: 12458

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими