Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Миллий армия – миллий ғурур

Миллий армия – миллий ғурур

Истиқлол йилларида миллий армиямиз миллий ғуруримиз тимсолига айланди. Ҳар йили мамлакатимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами сифатида катта тантана қилиниши замирида ҳам ана шундай фахр-ифтихор туйғулари мужассамдир.

Бу борада муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўлланган байрам табригида таъкидланганидек, ўз вақтида қабул қилинган ва чуқур ўйланган ислоҳотлар дастурини амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон бугунги кунда профессионал тайёргарликка эга бўлган, мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли вазифаларни самарали адо этишга қодирбўлган миллий армияга эга.

Табрикда алоҳида қайд этилганидек, биз яшаётган бугунги замон ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмаслигини барчамиз ўзимизга жуда яхши тасаввур этамиз. Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида вазият қандай тез ўзгариб, дунёнинг айрим минтақаларида аҳвол тобора кескин тус олаётгани, турли қарама-қаршиликлар, можаро ва қон тўкишлар кучайиб, халқаро терроризм, экстремизм хавфи ортиб бораётгани, яқин ён-атрофимизда давом этаётган ҳарбий тўқнашувлар барчамизни янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга, дунёда кечаётган турфа жараёнларга теран назар ташлашга ундайди.

Айни жиҳатларни инобатга олиб муҳтарам Юртбошимиз бешта муҳим йўналиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифаларни белгилаб берганлари эътиборга лойиқ. Бу эса ҳар биримиздан зиммамиздаги бурч ва масъулиятга нисбатан янада жиддийроқ муносабатда бўлишни тақозо этади.

Тўртинчи муҳим йўналиш сифатида баркамол авлоднинг маънавий-руҳий тайёргарлигини ошириш борасидаги ишларнинг роли ва ўрни тобора ортиб бораётгани қайд этилгани бежиз эмас. Дунё шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги замонда, халқимизнинг маънавий қадриятлари, маданиятли ва урф-одатларига мутлақо зид бўлган, ёт ва бузғунчи ғояларни жамиятимиз ҳаётига турли йўллар билан сингдиришга қаратилган уринишлар кучайди. Айниқса, ёш авлоднинг қалби ва онгини эгаллаш учун кескин кураш кетаётгани барчамизга яхши маълум.

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, эзгу ташаббусларни рўёбга чиқаришда муштарак мақсадлар йўлидаги самимий ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Айни жараёнда демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкорлиги жуда катта самара беришини унутмаслик лозим.

Шу муносабат билан таълим муассасалари, меҳнат жамоалари, маҳаллаларда ёшларимиз қалбида Ватанга юксак муҳаббат, Қуролли Кучларимиздан ғурурланиш туйғуларини камол топтириш мақсадида ҳарбий ватанпарварлик йўлидаги тадбирлар самарадорлигини янада кучайтириш зарур. Бу ўринда жамоат ташкилотлари ва тузилмалари хизматидан унумли фойдаланиш кераклигини навбатдаги устувор вазифалардан бири сифатида эътироф этиш мумкин.

- Бундай ўта муҳим ишда расмиятчилик ва юзаки ёндашувлардан воз кечган ҳолда, оммавий ахборот воситалари ва интернетнинг миллий тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланиш катта аҳамиятга эгадир,-дейилади байрам табригида.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатимизнинг ҳарбий стратегияси ва мақсадлари мудофаа характерига эга. Қуролли Кучларимиз салоҳиятини ошириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларимиз биринчи навбатда мамлакатимизнинг давлат суверенитети, унинг ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишга қаратилган.

Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, Ўзбекистонда қонун даражасига кўтарилган бу тамойилларни, айни шундай чуқур ўйланган йўлни, шундай сиёсатни биз учун энг тўғри йўл, энг маъқул деб биламиз ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз.

Баҳром ОБИДЖОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар,

нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини

ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси.  


Кўришлар сони: 7440

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
ХДП фракцияси аъзолари қандай фикрда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши...

19.11.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси ўз позициясини билдирди

Тадбирда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурий мақсадларига уйғун тарзда белгиланган...

19.11.2019
Бюджет маълумотларининг очиқ ва шаффоф бўлишида фуқаролар фаол қатнашади

Амалдаги қонунчиликка кўра, Давлат бюджети лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига...

Тадбирлар тақвими