Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Юртимиз тинчлиги ва осойишталигининг ишончли кафолати

Юртимиз тинчлиги ва осойишталигининг ишончли кафолати

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида аскар ва сержантлар, ҳарбийларнинг шарафли хизмати юксак эътироф этилиб, ўз вақтида қабул қилинган ва чуқур ўйланган ислоҳотлар дастурини амалга ошириш натижасида Ўзбекистон бугунги кунда профессионал тайёргарликка эга бўлган, яхши таъминланган, Ватанимиз ва халқимизга садоқатли, мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли вазифаларни самарали адо этиш, фуқароларимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиясига эга экани таъкидланди.

Дарҳақиқат, бугун миллий армиямизни профессионал асосда шакллантириш, пировардида юртимизда тинчлик ва осойишталикни асраш, жамият барқарорлигини таъминлаш борасида Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган одилона сиёсат аҳолининг фаровон, тинч ва осуда ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароит яратмоқда. Албатта, бу жараёнда ҳарбий қурилиш соҳасида мерос бўлиб қолган тажрибадан тўғридан-тўғри нусха кўчиришдан воз кечиб, реал геостратегик ва геосиёсий шароитни, замонавий урушлар ва қуролли можаролар хусусиятларининг ҳар томонлама ҳисобга олингани, Марказий Осиё минтақасида юз бериши мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатлар театрининг ўзига хос жиҳатлари таҳлилидан келиб чиқиб иш тутилгани ва ўзимизнинг азалий миллий фазилат ҳамда анъаналаримизга таянилгани ўз самарасини бермоқда.

Бугунги кунда ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг энг муҳим натижасини армиядаги ахлоқий-руҳий, маънавий муҳитнинг бутунлай янгиланганида, жамиятимизда армияга ва ҳарбий хизматга нисбатан ёндашув тамомила ўзгарганида ҳам яққол кўриш мумкин. Йигитларимиз учун ҳарбий соҳада хизмат қилиш, нафақат фахрли бурч, балки юксак шон-шарафга айланди. Барча ота-оналар ўз фарзандлари вояга етгач, унинг Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилишини ният қилишади. Чунки замонавий жанговар техник қуролларни мукаммал эгаллаган йигитларимиз миллатнинг, юртнинг ифтихори бўлишаётганини ҳаммамиз гувоҳи бўлиб турибмиз.

Президентимиз табригида, шунингдек, ҳозирги кунда жаҳон миқёсида, айрим давлатлардаги таҳликали ҳолат таҳлил этилиб, юзага келаётган ана шундай мураккаб ва оқибатини олдиндан айтиб бўлмайдиган вазият барчамиздан юқори даражадаги огоҳликни сақлаш ва доимий тайёргарлик ҳолатида бўлишни, миллий армиямизни янада ислоҳ этишга қаратилган эътиборни кучайтиришни, уни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги самарасини оширишни, бир сўз билан айтганда, Қуролли Кучларимизнинг салоҳияти ва жанговар қобилиятини ҳар томонлама мустаҳкамлашни талаб этиши қайд этилди.

Шу маънода, халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилаётган ҳужжат, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2012 йил сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолият концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун нормаларининг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур ҳужжатда Ўзбекистоннинг турли ҳарбий-сиёсий блок ва альянсларга қўшилмаслиги, ўзининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича қатъий позицияга эга экани, ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базалари жойлаштирилишига йўл қўймаслиги, мустақил, изчил ва фаол ташқи сиёсат олиб бориши ҳақидаги принциплар қатъий мустаҳкамлаб қўйилган.

Айни вақтда миллий армиямиз салоҳияти ва жанговар тайёргарлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, мамлакатимиз суверенитети ва унинг давлат чегараларини ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш борасидаги ишларни давом эттириш, бунинг учун зарур бўлган ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш ва янада такомиллаштириш ана шу ташқи сиёсий стратегияни изчил амалга ошириш, мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашнинг энг муҳим шарти ва кафолатидир.

Ўз навбатида, ушбу жараёнда депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юкланмоқда. Мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлаш, бу борадаги қонунчиликда мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш ва бартараф этиш олдимизда турган ғоят муҳим вазифадир. 2015 йилда парламентимизнинг масъул қўмитаси томонидан ушбу соҳадаги ўттизга яқин қонунлар ва бир қатор қонун ости ҳужжатларининг тизимли инвентаризациядан ўтказилиб, унинг натижаларига қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг белгилангани мазкур вазифани амалга оширишга хизмат қилиши, шубҳасиздир. Зеро, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, халқимизнинг осуда ҳаёт кечиришларига зарур шарт-шароит яратишга оид чора-тадбирларни кучайтириш ҳаётий заруратдир.

Раҳимжон ҲАКИМОВ ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик

масалалари қўмитаси аъзоси.  


Кўришлар сони: 8460

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

19.11.2019
ХДП фракцияси аъзолари қандай фикрда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши...

19.11.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси ўз позициясини билдирди

Тадбирда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурий мақсадларига уйғун тарзда белгиланган...

Тадбирлар тақвими