Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ёшлар салоҳиятини юксалтириш, келажакка сармоя киритиш демакдир

Ёшлар салоҳиятини юксалтириш, келажакка сармоя киритиш демакдир

Одинахон ЖАМОЛДИНОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоси:

Мамлакатимизда қайси йилга ном берилмасин, ҳамиша мунис опа-сингилларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ҳар томонлама ҳимоя қилишга алоҳида аҳамият қаратилади. Шу маънода олиб қараганда, жорий йилни Соғлом она ва бола йили деб номаланишида ҳам теран маъно бор. Яъни оддий она сифатида шуни айтмоқчиманки, оилада она ўз ҳаётидан қанчалик мамнун бўлса, у дунёга келтираётган фарзандлар ҳам эл корига ярайдиган етук ва баркамол бўлиб вояга етади.

Ҳақиқатан ҳам, халқимиз ўз фарзанди учун борини бахшида этади, унинг порлоқ келажагини ҳар нарсадан устун қўяди. Шу боис, мамлакатимизда ёш авлодни ҳар жиҳатдан баркамол авлод этиб вояга етказиш масаласига кенг эътибор қаратилаётир. Зотан, партиямиз Сайловолди дастурида қайд этилганидек, ёшлар салоҳиятини юксалтириш – бу келажакка сармоя киритиш демакдир.

Бу борада истиқолол йилларида кўплаб ишлар амалга оширилди. Масалага қонунчилик нуқтаи назаридан ёндошганда, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурининг қабул қилиниши ва ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилиши таълим тизимини давлатимиз танлаган демократик ривожланиш йўлига мослаштириш, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган ёшларнинг замон талаблари даражасида таълим-тарбия олиши ва касб-ҳунар эгаллашига муҳим асос бўлди. Тўққиз йиллик умумий ўрта ва уч йиллик ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ўз ичига олган, давлат томонидан кафолатланган бепул мажбурий таълим тизими жорий этилди. Шунга мос тарзда замонавий таълим муассасалари қурилди. Мавжудларида таъмирлаш ишлари бажарилиб, ўқитувчи ва ўқувчилар учун ҳар томонлама қулай шароит яратилмоқда.

Табрикни тинглар эканман, юқорида зикр этилган ислоҳотлар изчиллиги 2016 йилда ҳам жадаллик билан давом эттирилишига яна бир бор амин бўлдим. Зеро, Президентимиз ўз табригида яна бир бор шу масалага урғу бериб, «... биз дунёдаги ривожланган, демократик давлатлар қаторига кўтарилишни энг юксак мақсадимиз сифатида қўйган эканмиз, бундай ўта муҳим ва масъулиятли вазифа, авваламбор, ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётган, замонавий билим ва тажрибага эга бўлган, мустақил фикрлайдиган, ватанпарварлиги ва ҳозирлиги билан ажралиб турадиган ёш авлодимиз зиммасига тушади. Ўртага қўйилган бундай улкан вазифанинг нақадар чуқурлигини ва масъулиятини ҳисобга оладиган бўлсак, таълим-тарбия соҳасини ривожлантиришда маблағимизни ҳам, ўзимизни ҳам аямаслигимиз керак», дея бежиз таъкидламадилар. 


Кўришлар сони: 8518

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими