Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Мустақил Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу азим юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ўзгача ғурур ва ифтихор бағишлайди. Шу маънода мадҳиямиз мамлакат мустақиллиги, халқ озодлиги ва давлатнинг буюк келажаги ҳақида куйлайдиган, фаровон жамият қурилиши йўлида фидокорона меҳнат, бунёдкорлик ва тадбиркорликка руҳ бағишлашга хизмат қиладиган истиқлол рамзидир.

Бинобарин, куни кеча давлатимиз раҳбари Конституциямизнинг 23 йиллигига бағишлаб ўтказилган байрам тантанасидаги маърузаларида ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг хал қилувчи омилига тўҳталиб, уни одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бораётгани билан изоҳладилар.

Шу нуқтаи-назардан қараганда, тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Конституциямиз қабул қилинган кундан икки кун ўтиб, 1992 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясининг ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи қонун қабул қилинди.

Бугунги кунда миллий рамзларимизга бўлган ҳурмат-эътиборни сақлаш, улар тўғрисидаги қонунларни мукаммаллаштириш давр талабидир. Шу мақсадда 2010 йилда мустақил давлатчилигимизнинг муҳим ҳуқуқий асоси бўлган давлат рамзлари тўғрисидаги қонунларни илғор халқаро тажрибага мослаштириш, бугунги воқелик талабларидан келиб чиқиб, уларни янада такомиллаштиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир фуқаро давлатимиз рамзларидан фойдаланиш масъулиятини ошириши, уларни янада қадрлаш ва улуғлаш баробарида мустақил давлатчилигимизнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим деб ҳисоблаймиз. Зеро, Давлатимиз мадҳияси мустақил юртимизнинг тарихий ютуғидир.

Марҳабо Ғофурова, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. 



Кўришлар сони: 8591

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.01.2020
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасининг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркиби қонун ижодкорлиги жараёнларига киришиб кетди. Айни...

28.01.2020
Қонунчилик палатаси Кенгашининг илк йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тузилган барча қўмиталар ҳамда депутатлик бирлашмалари...

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

Тадбирлар тақвими