Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг мажлиси

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг мажлиси

2009 йил 24 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг мажлиси бўлиб ўтди.
Фракция мажлисида дастлаб Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилаётган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2009 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида”ги масалаларга доир материаллар муҳокама қилинди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаев маъруза қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан 2009 йил 13 февралдаги Ҳукумат йиғилишида белгилаб берилган 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш, биринчи навбатда Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида қабул қилинган қарорларни бажариш бўйича амалга оширилаётган аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар аксарият хорижий мамлакатларда кузатилаётган иқтисодий пасайишнинг ва жаҳон иқтисодий инқирозининг бошқа салбий оқибатларини республикада бартараф этишга кўмаклашибгина қолмай, балки 2009 йил 1 ярим йиллигида иқтисодиётни барқарор, мувозанатлаштирилган ҳолда ривожлантиришни ва иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини ҳам таъминлади. Ушбу даврда ялпи ички маҳсулотнинг 8,2 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 9,1 фоизга, қишлоқ хўжалигида 4,6% га, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 13,1%га, чакана товар айланмаси 17,7%га, пулли хизматлар ҳажмининг 18 фоизга ўсиши таъминланди. Инфляция 3,6 %ни ташкил этди ҳамда прогноз кўрсаткичлардан ошмади. Аҳолининг реал даромадлари 25,9%га кўпайди.
Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,3% миқдордаги профицит билан ижро этилди.
Иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатлари ва халқ фаровонлигининг ошиши таъминлаб борилди.
Инқироз ва унинг кескин оқибатларига қарамай ташқи иқтисодий фаолият фаол ривожланди, маҳсулотни экспортга чиқариш ҳажмлари кўпайди, ташқи савдо ва тўлов баланслари янада мустаҳкамланди.
Фракция мажлисида, шунингдек Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг такомиллаш-тирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва мақсадлари бўйича Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Алиқул Эрдонаев изоҳлар келтирди.
Лойиҳада назарда тутилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб-китобларини амалга оширишига тўсқинлик қилмайди, аксинча тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олишга ҳамда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш соҳасидаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга йўналтирилган.
Мажлисда кўрилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 9018

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими