Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2009 йил 24 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Мажлис кун тартибида: «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги лойиҳа кўриб чиқилди.

Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита вакиллари, партия фаоллари ҳамда ОАВ масъул ходимлари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги лойиҳа юзасидан Бюджет ва иқтисодий ислоҳатлар қўмитаси аъзоси Алиқул Халилович Эрданаев ахбороти тингланди ва муҳокама қилинди.

Маърузачи, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига асосан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни ёхуд бошқа маълумотларни махсус ваколатли давлат органига белгиланган тартибда тақдим этиш, тижорат, банк сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни бузиш ҳисобланмайди, деб такидлади.

Шунингдек, пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан шубҳали операциялар юзасидан ташаббус асосида маълумот юбориш тизимининг жорий этилиши ва назорат механизмининг ўзгариши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда бу талабларга риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланиши таклиф қилинмоқда.

Кун тартибига киритилган масала юзасидан, фракция аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, таклифлар беришди, кўрилган қонун лойиҳасига нисбатан фракция аъзолари нуқтаи-назари билдирилди ва шундан келиб чиқиб тегишли қарор қабул қилинди


Кўришлар сони: 7486

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими