Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Демократик кучлар блоки»нинг йиғилиши бўлиб ўтди

«Демократик кучлар блоки»нинг йиғилиши бўлиб ўтди

Маълумки, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг энг муҳим масалалари юзасидан келишилган нуқтаи назарларни олдиндан муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш мақсадида Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциялари томонидан «Демократик кучлар блоки» тузилган.

Жорий йил 9 июль куни Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияларидан иборат «Демократик кучлар блоки»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Депутатлар муҳокамасига иккинчи ўқишда тақдим этилган «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, шу жумладан профилактика тадбирларини ўтказишда санитария меъёрлари, қоидалари, гигиена нормативларига риоя қилишнинг барқарор тизимини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Маълумки, мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, атроф-муҳит ҳимояси, санитария-эпидемиология масалалари давлатимизнинг асосий устувор вазифаларидан бири бўлиб келмоқда.

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги муносабатлар фақатгина давлат санитария назоратини амалга ошириш билан чекланиб қолмай, шунингдек, атроф муҳитни соғломлаштириш, инсоннинг овқатланиш, меҳнат қилиш, турмуш, дам олиш, тарбия ва таълим олиш шарт-шароитларини яхшилашга қаратилган санитария-гигиена тадбирлари, эпидемияга қарши тадбирлар ҳамда ташкилий тадбирлар мажмуини амалга ошириш, аҳолининг санитария маданияти даражасини ошириш, халқаро ҳамкорликни амалга оширишни ҳам назарда тутади.

Мазкур қонун лойиҳаси юзасидан «Демократик кучлар блоки»нинг позициясини ишлаб чиқиш учун ҳар иккала фракциянинг экспертлари иштирокида бир неча бор муҳокамалардан ўтказилди.

Йиғилишда «Демократик кучлар блоки» томонидан масъул қўмитага тақдим этилган таклифлар қай даражада иккинчи ўқишга тайёрланган таҳририда акс эттирилганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қонун лойиҳасининг муҳокама жараёнларида аҳолининг санитария-эпедимиологик ососийшталиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида фракцияларнинг таклифи эътиборга олиниб, давлат томонидан санитария-эпидемиологик нормалаштириш ҳақидаги меъёрни киритилгани, санитария қоидаларига риоя қилмаслик натижасида етказилган зарарнинг юридик ва жисмоний шахслар томонидан қопланишини тартибга солишга қаратилган қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунлар меъёрларига мослаштирилганлиги, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш соҳасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг иштирокига бағишланган нормалар янада аниқлаштирилганлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда депутатларнинг қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштиришга қаратилган янги таклифлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси муҳокамасига киритиш ҳақидаги Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг таклифи қўллаб-қувватланди ҳамда «Демократик кучлар блоки»нинг позицияси келишиб олинди. 


Кўришлар сони: 9818

Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Тадбирлар тақвими