Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

31.01.2016
Ҳоким ҳисоботлари таҳлилий кўриб чиқилди

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Мирзоҳид Убайдуллаев Қувасой шаҳри ҳокимлигида бўлиб ўтган “2015 йилда Фарғона вилояти Қувасой шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилги иқтисодий дастурнинг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги тадбирда иштирок этди.  

30.01.2016
Қонунлар тарғиботига бағишланди

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Ф. Ибрагимова Бухоро вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси мажлислар залида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамаси”ги бағишланган семинарда маъруза билан иштирок этди.

30.01.2016
Тошлоқ тумани Ҳалқ депутатлари Кенгашининг сессияси

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси И. Зокиров Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг ижросини таъминлашга қаратилган туман ҳокимининг ҳисоботига бағишланган Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Ҳалқ депутатлари Кенгашининг сессияси”да иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи эшитилди. 

30.01.2016
Беруний тумани ҳокимининг ҳисоботи тингланди

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ва “Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси Ж. Абдижамилов Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг ижросини таъминлашга қаратилган туман ҳокимининг ҳисоботига бағишланган Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани Ҳалқ депутатлари Кенгашининг сессияси”да иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокимининг ва прокурорининг ҳисоботлари эшитилди. 

30.01.2016
Туман ҳокимининг ҳисоботи эшитилди

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси М. Мухаммадиев Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган
“2015 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим масалалари, 2016 йилга иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан сессияси”да маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи эшитилди.  

29.01.2016
Оқолтин тумани Ҳалқ депутатлари Кенгашининг сессияси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси К.Эрназаров Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йил ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг ижросини таъминлашга қаратилган туман ҳокимининг ҳисоботига бағишланган Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Ҳалқ депутатлари Кенгашининг сессияси”да маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокими ҳисоботи эшитилди. 

29.01.2016
Депутат ёшлар даврасида

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва СДПУ “Адолат” фракцияси аъзоси Умиджон Сулаймонов Фарғона вилояти Қуштепа тумани 49-сонли мактаби биносида бўлиб ўтган “Депутат ёшлар даврасида” мавзусида коллежнинг фаол ўқувчилари билан учрашув”да иштирок этди. Тадбирда ёшлар Парламент хаётини ёритиб бериш, мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун мохиятини етказиш, ёшларнинг турли террористик ва диний оқимларга кириб кетишини олдини олиш бўйича суҳбат юритилди. 

29.01.2016
Мингбулоқ туман Халқ депутатлари Кенгаши

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Н.Мухторов Наманган вилояти Мингбулоқ туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Наманган вилояти Мингбулоқ туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги ҳисоботи юзасидан сессияси”да маъруза билан иштирок этди. 

Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокими ҳисоботи эшитилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Наманган вилояти ҳокимининг маънавият ишлари бўйича ёрдамчиси, Наманган вилояти ва Мингбулоқ туман Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари, туман ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокимлигининг масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтди. 

29.01.2016
Ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари

Қонунчилик палатаси депутатлари Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари У. Турсунов, Т. Каримов, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари С. Джакбаров, И.Носиров, Р.Кобилов, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси П.Свешников ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислар залида бўлиб ўтган “Ўзбекистонда ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзуидаги семинарда иштирок этдилар.  

28.01.2016
Ўзбекистон телеканали “Суҳбатдош” дастурида очиқ мулоқот

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси А. Умиров Ўзбекистон телеканали “Суҳбатдош” дастурида иштирок этиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган йўналишлар тўғрисида гапириб ўтди.

28.01.2016
Шахрихон тумани Халқ депутатлари Кенгашининг сессияси

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Т. Каримов Андижон вилояти Шахрихон туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг ижросини таъминлашга қаратилган туман ҳокимининг ҳисоботига бағишланган Андижон вилояти Шахрихон тумани Ҳалқ депутатлари Кенгашининг сессияси”да иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокимининг ва прокурорининг ҳисоботлари эшитилди. 

28.01.2016
Ёзёвон тумани Халқ депутатлари Кенгашининг сессияси

Олий Мажлис Қонунчилик Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ва ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси И. Зокиров Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг ижросини таъминлашга қаратилган туман ҳокимининг ҳисоботига бағишланган Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Ҳалқ депутатлари Кенгашининг сессияси”да иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи эшитилди.

Тадбир Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, туман фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.01.2020
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасининг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркиби қонун ижодкорлиги жараёнларига киришиб кетди. Айни...

28.01.2020
Қонунчилик палатаси Кенгашининг илк йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тузилган барча қўмиталар ҳамда депутатлик бирлашмалари...

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

Тадбирлар тақвими