Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Халқ манфаати устувор бўлган ҳужжат 25.12.2017
Халқ манфаати устувор бўлган ҳужжат

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя эса, бугун ҳар биримизнинг фаолиятимиз мезонига айланиши, хусусан, бундан буён ишга эскича ёндашиб бўлмаслиги, аксинча партия ва фракциянинг ҳар бир аъзоси Мурожаатномада билдирилган асосли танқидлардан келиб чиқиб иш ташкил этиши зарурлиги йиғилишда айтиб ўтилди.

Инновацион ривожланиш — тараққиёт омили 25.12.2017
Инновацион ривожланиш — тараққиёт омили

Дарҳақиқат, бугун дунё бозорида рақобат кучайган бир шароитда, шубҳасиз, келажак фақат инновацион ривожланиш йўлини танлаган, янги фикр, янги ғояларга таянган давлатникидир. Шу сабабли ҳам бугунги кунда юртимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтилмоқда, шу мақсад йўлида алоҳида Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди. Бу эса “Адолат” партияси танлаган йўл тўғри эканлигини яна бир бор амалда намоён этмоқда.

 Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз эътиборида 25.12.2017
Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз эътиборида

Мурожаатнома ҳам ҳажман, ҳам мазмунан жуда кенг. Унинг мазмун-моҳиятида бир тамойил мужассам. У ҳам бўлса, халқ манфаати, халққа хизмат қилиш, халқни эъзозлаш! Зеро, Президентимиз ташаббуси билан давлат идоралари халққа хизмат қиладиган, уларнинг фаолиятига халқ баҳо берадиган тизим яратилди. Мамлакатимиз ҳаётига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар халқимиз билан бевосита мулоқот, одамларнинг хоҳиш-истаклари асосида қабул қилинмоқда. Барча даражадаги раҳбарлар халқ олдида ҳисоб бермоқда.

Мақсадимиз — маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш 25.12.2017
Мақсадимиз — маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасида 135 дан ортиқ миллат ва элатлардан иборат халқимизни кўпдан буён ўйлантириб келаётган мураккаб иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг асл сабаби ва моҳияти чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг асослантирилган ечими кўрсатиб ўтилгани билан беқиёсдир.

“Адолат” СДП фракцияси:  Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз 12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади ва ижтимоий соҳага йўналтириладиган маблағлар 34,7 трлн. сўмни ёки жами харажатларнинг 55,8 фоизини ташкил этади. Бу Бюджетнома лойиҳасининг халқчилигини ва ижтимоий йўналтирилганлигини яққол намоён этади. 

Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади 12.12.2017
Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорини инфляция даражасидан юқори миқдорларда ошириш давом эттирилиши кўзда тутилиши аҳолининг реал даромадлари ўсишини, шу орқали турмуш даражаси ва ҳарид қобилиятини янада ошиши таъминланшига алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди 12.12.2017
Мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Фракция аъзолари 2018 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамаси чоғида хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли даромадларига солиқ юкини янада камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш, маҳаллий бюджетлар даромадлар базасини мустаҳкамлаш, солиқ қонунчилигига солиқ назорати талабларини таъминлайдиган қўшимча механизм ва инструментларни киритиш йўли билан солиқ маъмурчилигини яхшилаш ва солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш кўзда тутилаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари иқтисодиёт ва хўжалик субъектлари учун солиқ юкини янада камайтиришга эътибор қаратдилар 12.12.2017
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари иқтисодиёт ва хўжалик субъектлари учун солиқ юкини янада камайтиришга эътибор қаратдилар

Фракция аъзолари 2018 йилда бюджет маблағларини режалаштиришнинг самарадорлигини ошириш, улардан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш ҳамда бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган чораларни амалга оширишни давом эттириш кўзда тутилаётганига алоҳида эътибор қаратишди.

Асосий вазифамиз – адолатли қонунлар қабул қилишдан иборат 11.12.2017
Асосий вазифамиз – адолатли қонунлар қабул қилишдан иборат

Асосий эътибор, “Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” мавзусидаги маърузада билдирилган фикрлар, илгари сурилган ташаббус ва вазифаларни халқимиз, айниқса, партия электорати манфаатлари асосида ҳаётга татбиқ қилишда партия ва унинг депутатлари олдида турган устуворликларга қаратилди.

Адолат ва ҳақиқат ғоялари депутатлик корпуси фаолиятининг асосий мезони 11.12.2017
Адолат ва ҳақиқат ғоялари депутатлик корпуси фаолиятининг асосий мезони

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси мазмун-моҳияти ва унда белгиланган устувор йўналишлар ижросини таъминлашда партия ташкилотлари ва депутатлик корпуси олдида турган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиши ўтказилди.

Тадбиркорлик бундан кейин ҳам устувор йўналиш бўлиб қолади 11.12.2017
Тадбиркорлик бундан кейин ҳам устувор йўналиш бўлиб қолади

Фракция аъзоларининг таъкидлашича, дастурий маърузада юртимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсад-муддао инсонни эъзозлаш ва халққа хизмат қилиш каби эзгу ғоялар илгари сурилган

Қонунларнинг ҳаётий ва тўғридан-тўғри амалга оширилиши фракция диққат марказида бўлади 11.12.2017
Қонунларнинг ҳаётий ва тўғридан-тўғри амалга оширилиши фракция диққат марказида бўлади

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.02.2020
Депутатлар ўрганишидан сўнг қумқўрғонликларнинг муаммолари ечиладиган бўлди

Сайлов якунланди. Депутатлар сайланди. Шу билан, депутатлар берган ваъдаларини унутдими? Энди улар...

21.02.2020
Қонун лойиҳаси мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди

 2020 йил 21 февраль куни «Ўзбекзаргарсаноат» уюшмасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг...

21.02.2020
«MeningFikrim.uz» веб-портали орқали тушган жамоат мурожаати юзасидан брифинг ўтказилди

2020 йил 21 феврал куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими