Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

10.05.2016
Тинчликнинг қадрига етмоқ ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир

Бугунги эркин ва озод, тинч ва осуда ҳаётимиз қадрини, мустақиллик берган имкониятларни чуқур англашда, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларнинг бош мақсадидир. Бу эзгу ғояни ҳаётимизга кенг жорий этишда, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда давлатимиз раҳбарининг шу йил “9 май – Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан пойтахтимиздаги Хотира майдонида оммавий ахборот воситалари вакилларига берган интервюсининг кучи ва таъсири ғоят беқиёс эканини алоҳида қайд этиш зарур, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Қаҳрамон Эргашев. 

10.05.2016
Тинчлик ва осойишталик — фаровон турмушимиз асоси

Президентимиз 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакилларига берган интервьюсида элу юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланганлигини қайд этиб, “Бу айёмда бугунги тинч-осойишта ҳаёт, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилгани хаёлимиздан ўтади. Шу йўлда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қиламиз. Бизга насиб этган мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини янада теран англаймиз.”, — деб таъкидлади. 

09.05.2016
Аждодлар хотираси – келажак пойдевори

– Бу йил ҳам 9 май Хотира ва қадрлаш куни Президентимиз Ислом Каримов шу юртда яшаб ўтган аждодларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириб, мана шундай мусаффо осмон, тинч ва осойишта ҳаёт учун жон бериб, қурбон бўлган юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб таъзим қилиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Жанг майдонларида Ватан учун, бугунги ва эртанги авлодларнинг ёруғ кунларга етиши учун жон берган, ўзини фидо этган инсонлар хотирасини ёдга олсак ҳеч қачон бўлмаслигимизни алоҳида қайд этдилар, – дейди "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Акмал Бурҳонов. 

03.05.2016
Аграр соҳа салоҳияти янада юксалади

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташкил этилган давра суҳбатида Президентимизнинг “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган устувор вазифаларни партия электорати вакиллари ўртасида кенг тарғиб этиш, қарорнинг мазмун-моҳиятини деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарларига кенг тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилди. 

30.04.2016
Парламент эшитувида депутат иштироки

“Адолат” социал демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари А. Махматмуродов ва Ш. Якубов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ва Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан 2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастурининг ижро этилиши ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағларининг мақсадли ишлатиш масалалари бўйича Парламент эшитуви”да иштирок этдилар.

30.04.2016
Депутат ва ёшлар учрашуви

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов иштирокида Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон иқтисодиёт коллежи ҳамда Қумқўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик - жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида учрашув ўтказилди. 

29.04.2016
Президент қарори жойларда ўрганилмоқда

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги Фракцияси аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари А.Кадиров ва Н.Сабиров Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз махсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижро этилишини таъминлашда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан амалга ошириладиган вазифалари” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этдилар.

29.04.2016
Биохилма-хилликни сақлашда қўриқхоналарнинг роли

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Абдураҳим Қурбонов Ўзбекистон экологик ҳаракати Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидаги “Қизил олма” МФЙда “Биохилма-хилликни сақлашда қўриқхоналарнинг роли” мавзусида ташкил экосаёҳатга иштирок этди.  

28.04.2016
Акциядорлик жамиятларига хорижий менежерларни жалб қилиш

Корпоратив бошқарув илмий- таълим маркази мажлислар залида “Акциядорлик жамиятларига хорижий менежерларни жалб қилиш” мавзусидаги семинар-практикумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тиқланиш” ДП фракцияси ва Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Алишер Кадиров  иштирок этди.

27.04.2016
O‘zLiDeP янги қонун ижросини таъминлаш масалаларини муҳокама қилди

«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кучга кириши ҳокимиятнинг вакиллик органларида энг катта депутатлик корпусига эга партия сифатида O‘zLiDePга алоҳида масъулият юклайди. Шу муносабат билан, 2016 йил 26 апрель куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

26.04.2016
Аграр қонунчилигини таколмиллаштириш масалалари

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари С.Джакбаров ва Ш.Якубов Тошкент давлат юридик университетида бўлиб ўтган “Аграр қонунчилигини таколмиллаштириш масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференция иштирок этдилар.

26.04.2016
Қонунлар мазмун-моҳиятига бағишланди

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси А.Қурбонов Ўзбекистон экологик ҳаракати Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидаги “Вандоб” МФЙда “Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонуни мазмун ва моҳияти” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этди.


Депутатлар минбари

Новостная лента

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими