Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

25.05.2016
Молиявий интизомга риоя этилишини тўла таъминлаш - ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили

ЎзЛиДеП фракциясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йилдаги ва 2016 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги Ҳисобот ҳар томонлама муҳокама қилинди.

25.05.2016
Бюджет ижроси фракция аъзолари эътиборида

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йилги ижросини дастлабки тарзда муҳокама қилиш чоғида ижтимоий адолат ғояларига таянган ҳолда асосий эътиборни таълим-тарбия, маданият, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланишига қаратдилар.

24.05.2016
Парламент назоратининг муҳим йўналиши

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Уларда “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йилдаги ва 2016 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги масалалар депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда, ваҳоланки Бюджет назорати жаҳон парламентаризмининг энг муҳим вазифаларидандир.

21.05.2016
Жамоатчилик назорати ОАВнинг этиборида

Самарқанд вилоят Матбуот уйида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорлигида "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижросини назорат қилишда ОАВнинг ўрни ва роли" мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Давлат дастури ижросини назорат қилишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг роли нималарда кўринади, дастур ижросини ёритишда қайси жиҳатларга эътибор берилиши керак? Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Пардаев шу масалаларга тўхталиб ўтди.

21.05.2016
Жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва иштироки

Жорий йилнинг 17 май куни Қонунчилик палатаси депутати Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Р.Кушербаев Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасида бўлиб ўтган “Жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва иштироки” мавзусидаги матбуот анжуманида иштирок этди.

20.05.2016
Мустақиллик юксак орзулар қаноти, тинчлигимиз ва барқарор ривожланишимизнинг асосидир

Жорий йилнинг 17-18 май кунлари Қонунчилик палатаси депутати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Н.Мухторов Сурхондарё вилояти Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш институтида бўлиб ўтган “Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик юксак орзулар қаноти, тинчлигимиз ва барқарор ривожланишимизнинг асосидир” мавзусидаги давра суҳбатида ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти бошқармаси биносида бўлиб ўтган “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, партиянинг дастурий мақсадаларини илгари суриш ва электорат манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзуидаги семинар-тренингда иштирок этди. 

20.05.2016
Ёшлар форумида депутат иштироки

Жорий йилнинг 16 май куни Қонунчилик палатаси депутати Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Р.Кушербаев Тошкент вилояти Зангиота тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган “15 май “Ҳалқаро оила куни” муносабати билан “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиўлари шарт” номли ёшлар форуми”да иштирок этди. Форум доирасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари, оиланинг жамият ҳаётида тутган ўрни, глобаллашув шароитида ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш ва уларнинг ўз иқтидорларини намойиш этишларига кўмаклашиш сингари масалалар муҳокама этилди. Ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги ёшларнинг бизнес режалари билан танишилиб тегишли тавсиялар берилди. 

20.05.2016
Мамлакат туризм салоҳиятини юксалтиришнинг муҳим йўналишлари

2016 йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси ва “Ўзбекистон хаво йуллари” Миллий авиакомпанияси билан биргаликда Бухоро шаҳрида “Туризм соҳаси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси иқтисодий ривожланишининг муҳим манбаи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  

16.05.2016
Она тилига ҳурмат уни мукаммал ўрганишдан бошланади

– Давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ҳам нафақат мамлакатимиз маънавий-маърифий ҳаётида балки таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий давоми, миллий тилимизга давлат сиёсати даражасидаги эътибор намунаси бўлди, – дейди Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Алишер ШОДМОНОВ.

16.05.2016
Тилга эътибор — элга эътибор

Давлатимиз раҳбарининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ўзбек адабий тилини ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб бергани билан ниҳоятда аҳамиятли бўлди. Бинобарин, мазкур ҳужжат билан ташкил этиладиган университет тил ва адабиётни ривожлантиришга хизмат қилиши билан бирга, миллий ўзликни англаш, чуқур фалсафий дунёқарашимизни шакллантиришга, аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бой маънавий меросимизни асрашга хизмат қилади.

13.05.2016
Конвенция талаблари бажарилмоқда

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари И.Носиров ва Ф.Ибрагимова Тошкент ирригация ва мелиорация институтида бўлиб ўтган “Трансчегаравий сув оқимлари ва ҳалқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Конвенция, “Ҳалқаро сув оқимларидан кема қатновисиз фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида”ги Конвенция талаблари” номли семинарда иштирок этишди.

13.05.2016
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзолари Ш.Тухтабаев, Н.Акбаров, Ш.Шарафутдинов, Б.Артыков, Г.Худоярова, Р.Кушербаев, Ж.Пирматов ва М.Ғафуровалар Касаба Уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўқув марказининг мажлислар залида бўлиб ўтган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли” мавзусидаги семинарда иштирок этишди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими