Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг мажлиси

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг  мажлиси
2009 йил 19 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси мажлиси бўлиб ўтди.

Фракция мажлисида дастлаб Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган “Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 329-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Ушбу лойиҳа бўйича Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Матлюба Махаметова тушунтириш берди.

Фракция мажлисида шунингдек Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақида”ги ва “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари томонидан қўшма аксилтеррор машқларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари муҳокама қилинди. Ушбу масалалар бўйича Мудофаа ва хавфсизлик масалалар қўмитаси аъзоси Умид Исмоилов маъруза қилди.

Битим қоидаларига мувофиқ ўқув машқларини ўтказишдан мақсад Томонларнинг ҳудудларида террористик ҳаракат содир этилган ёки уни содир этиш хавфи юзага келган вақтда уларнинг биргаликда ҳаракат қилиши учун махсус аксилтеррор тузилмаларни тайёрлашдир.

Ўзбекистон Республикаси ушбу Битимга киритилган қўшимча шартга мувофиқ аксилтеррор машқларда кузатувчи мақомида иштирок этади.

“Зарафшон шаҳар чегара лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори лойиҳаси муҳокама қилинди. Ушбу масала юзасидан Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Акром Жумаев сўзга чиқди.

Мажлисда кўрилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди.

Кўришлар сони: 8656

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими