Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон « Адолат » социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

Ўзбекистон « Адолат » социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
2009 йил 19 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Мажлис кун тартибида: «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2009 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида», «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари томонидан қўшма аксилтеррор машқларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш), «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш),Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 329-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисидаги (биринчи ўқиш) ва «Зарафшон шаҳрининг чегарасини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари вакиллари, партия фаоллари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ҳамда ОАВ масъул ходимлари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2009 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида»ги биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Мубин Мухитдинович Мирзаевнинг ахбороти тингланди ва муҳокама қилинди.
Халқ таълими муассасаларини, соғлиқни сақлаш тизими ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтирилган дастурларни молиялаштиришга бюджетдан етарли миқдорда маблағ ажратилиб, ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан маълум миқдорда кўпайган.

Юқорида берилган ҳисобот ва маълумотлар юзасидан Иқтисодиёт, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим ва бошқа вазирлик вакиллари соҳа бўйича қўшимча (ҳисобот ) маълумотлар беришди.
Кун тартибидаги биринчи ўқишда киритилаётган, иккинчи ва учинчи масалалар юзасидан Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Умид Каримович Исмоилов йиғилиш қатнашчиларини қонун лойиҳалари билан атрофлича таништириб чиқди.

2008 йил 28 августда Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Республикаси томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари томонидан қўшма аксилтеррор машқларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ҳамда ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимлар имзоланган.

Биринчи Битим муқаддима, 35 та модда ва якуний қоидалардан иборат бўлиб, унда ўқув машқларини ўтказишдан мақсад Томонларнинг ҳудудларида террористик ҳаракат содир этилган ёки уни содир этиш хавфи юзага келган вақтда уларнинг биргаликда ҳаракат қилиши учун махсус аксилтеррор тузилмаларни тайёрлашдир.
Иккинчи Битим муқаддима, 15 та модда ва якуний қоидалардан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 329-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисидаги масала бўйича Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Матлюба Адиловна Махаметова маъруза қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 11 ноябрдаги «Зарафшон шаҳрининг чегарасини тасдиқлаш тўғрисида»ги 243-сонли қарори билан Навоий вилоят ҳокимлигига Зарафшон шаҳар чегараси лойиҳасини Ҳукуматга белгиланган тартибда тақдим этиш топширилганлиги тўғрисида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Акрам Гаффарович Жумаев ахборот берди.

Зарафшон шаҳар чегара лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Респубика архитектура ва шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқилган ва тасдиқлашга тавсия этилган.

Қарор лойиҳаси Молия, Иқтисодиёт вазирликлари ҳамда «Ўздавархитектқурилиш» қўмитаси билан келишилган.
Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, таклифлар беришди, кўрилган қонун лойиҳаларига нисбатан фракция аъзолари нуқтаи-назари билдирилди ва шундан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жиноят-процессуал кодексининг 329-моддасига асосан, жиноятга оид аризалар ва хабарлар дарҳол ёки уч суткадан кечиктирмасдан, жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб қонунийлигини ва асослар етарли эканлигини текшириш зарурати бўлган тақдирда, ўн суткадан кечиктирмасдан кўриб чиқилиши лозим. Ўзгартишлар асосан экспертиза, хизмат текшируви, чақирувга биноан ҳозир бўлишдан бош тортаётган шахслардан тушунтириш олиш ёки янги ҳолатлар аниқланиб, уларни қўшимча текширмасдан туриб қонуний қарор қабул қилишнинг имкони бўлмаса узайтириш мумкин.

Кўришлар сони: 10144

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими