Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилиши

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси  фракциясининг йиғилиши
2009 йил 18 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Фракция йиғилишини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари, ЎзМТДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Х. Дўстмуҳамедов олиб борди.

Фракция йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг муҳокамасига киритилиши назарда тутилаётган қонун лойиҳалари ҳамда партия ва фракция олдида турган муҳим масалалар муҳокама қилинди.

“Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (биринчи ўқиш).

Маълумки, 2008 йил 28 августда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Республикаси томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланган эди. Ушбу Битим Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланиши кўламининг кенгайишидан ташвишланаётганлиги, қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланиши Томонлар давлатлари хавфсизлигига жиддий таҳдид қилишини англаб, қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашга қаратилган таъсирчан чоралар кўришдан ўзаро манфаатдор эканликларидан келиб чиқиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2002 йил 7 июндаги Хартияси ва терроризмга қарши кураш тўғрисида 2001 йилнинг 15 июнидаги Шанхай конвенцияси қоидаларини эътиборга олиб, миллий қонунчилик халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига амал қилинган ҳолда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида тузилган.

Ушбу Битим муқаддима, 15 модда ва якуний қоидалардан иборат.

Битим қоидаларининг амалий қўлланиши мақсадида қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддалар ҳамда қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланиши тушунчаларига изоҳлар берилган.
“Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари томонидан қўшма аксилтеррор машқларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (биринчи ўқиш).

2008 йил 28 августда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Республикаси томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари томонидан қўшма аксилтеррор машқларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битим имзоланди.
Битим муқаддима, 35 модда ва якуний қоидалардан иборат.

Битим қоидаларига мувофиқ ўқув машқларини ўтказишдан мақсад Томонларнинг ҳудудларида террористик ҳаракат содир этилган ёки уни содир этиш хавфи юзага келган вақтда уларнинг биргаликда ҳаракат қилиши учун махсус аксилтеррор тузилмаларни тайёрлашдир.

Машқларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

машқларни бошқарувчи органларнинг махсус аксилтеррор тузилмаларга раҳбарлик қилишда мувофиқлилик даражасини кўтариш;

машқлар иштирокчиларининг амалий кўникмаларини такомиллаштириш ва қўшма аксилтеррор тадбирларини ўтказишнинг самарали шакл ва услубларини ишлаб чиқиш;

махсус аксилтеррор тузилмалар ҳаракатларини мувофиқлаштириш масалаларини амалий жиҳатдан яхши ўрганиш;

янги услуб ва усулларни яхши ўрганиш, шунингдек аксилтеррор тадбирларини ўтказишда тажриба алмашиш.

Битим қоидаларига мувофиқ машқларни ўтказиш тўғрисидаги қарор Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгаши томонидан қабул қилинади. Машқларни ўтказиш вақти Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгаши томонидан бўлажак машқларда иштирок этиши тахмин қилинаётган Томонлар фикрини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

“Зарафшон шаҳрининг чегарасини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси ҳақида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 11 ноябрдаги «Зарафшон шаҳрининг чегараларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 243-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси талабига мувофиқ мазкур қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Қарор лойиҳасида ривожланиш босқичида бораётган Зарафшон шаҳрининг чегараларини белгилаш назарда тутилмоқда. Яъни шаҳарга туташ туманлар ҳудудлари ҳисобига Зарафшон шаҳри кенгайтирилмоқда. Бу Зарафшон шаҳрининг янада гуллаб-яшнашига хизмат қилади.


Зарафшон шаҳрининг кенгайтирилииши шаҳар аҳолисининг ўсиш суратига бевосита таъсир қилади. Мамлакат иқтисодиётини юксалишида, жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда, хорижий инвестицияларни жалб этишда қулай шарт-шароит яратишда сезиларли таъсир кўрсатади. Иккинчидан, янги иш ўринлари яратилади. Учинчидан, шаҳарнинг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт қатнови, каммунал, ижтимоий инфратузилмасини ривожланиши ва яхшиланишига, шаҳар экологиясининг юксалишига хизмат қилади. Буларнинг барчаси халқимизнинг фаровонлиги йўлида муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек йиғилишда, “Ўзбекистон Респуликаси Жиноят-процессуал кодексининг 329-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (биринчи ўқиш) муҳокама қилинди.

Йиғилишда муҳокама қилинган қонун лойиҳалари юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди.
Шунингдек йиғилишда, партия ва Қонунчилик палатасидаги фракцияси олдида турган долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди ва улар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Йиғилишда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Марказий Кенгаш Ижроия Қўмитаси девони ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.


Кўришлар сони: 10050

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими