Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг мажлиси

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг мажлиси
2009 йил 11 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси мажлиси бўлиб ўтди.

Фракция мажлисида дастлаб Қонунчилик палатаси муҳокамасига иккинчи ўқишда киритилаётган бир неча Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари кўриб чиқилди. Хусусан, иккинчи ўқишда киритилаётган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари юзасидан Меҳнат ва ижтимоий масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Шоира Умарова маъруза қилди.

Иккинчи ўқишда кўрилаётган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ва “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси қўмитаси аъзоси Алия Юнусова сўзга чиқди.
Шунингдек фракция мажлисида Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган бир неча муҳим қонун ҳужжатлари муҳокамага қўйилди.

Хусусан, “Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (биринчи ўқиш) бўйича Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси қўмитаси аъзоси Ориф Шарипов изоҳ келтирди.

Биринчи ўқишда киритилаётган “Суд экспертизаси тўғрисида”ги ҳамда “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари юзасидан Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Фахриддин Ражабов тушунтириш берди.

Ушбу қонун лойиҳасининг алоҳида қоидалари (экспертиза тадқиқотларининг объектлари, суд эксперти тушунчаси, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, эксперт бўлиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси, экспертиза тайинлаш ва ҳ.к.) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал, Хўжалик процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларининг айрим моддаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилади. Шу мақсадда “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси киритилмоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (биринчи ўқиш) бўйича Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Турсуной Абдуллаева маъруза қилди.

Қонун лойиҳаси раҳбар ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, давлат бошқаруви органлари ҳайъатлари таркибини аниқлаш масалаларини ҳал этиш ишларини такомиллаштириш ва тезкорликни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ролини кучайиши ва давлат бошқарувининг қатор органлари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, бу органлар ҳайъатлари аъзоларини тасдиқлашга оид аниқлик киритилиши билан боғлиқ равишда киритилмоқда.

Фракция мажлисида Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган “Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи низомини ва Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи тавсифини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Ушбу лойиҳа бўйича Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Набияхон Рўзматова маъруза қилди.

Фракция мажлисида шунингдек Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган “Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2009 йил 25 февраль) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси юзасидан Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Сарвар Абдуллаев сўзга чиқди.

Ушбу Шартномада ҳукм чиқарган давлат ҳудудида содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролигига эга бўлган маҳкумларни ўз давлатида жазони ўташни давом эттириш учун топшириш асослари ва шартлари белгиланган.

Фуқаролик жараёнида шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллар таркибини аниқлашга қаратилган, биринчи ўқишда кўрилаётган “Ўзбекистон Республикаси процессуал кодексининг 52-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Фахриддин Комилов маъруза қилди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди.

Кўришлар сони: 10178

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими