Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши
2009 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Фракция йиғилишини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари, ЎзМТДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Х. Дўстмуҳамедов олиб борди.
Йиғилишда дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўн саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди.
Ватанимиз мустақиллигининг ўн саккиз йиллигини муносиб кутиб олиш Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси олдида турган муҳим ва долзарб вазифалардан бири эканлиги эътироф этилди.
Мамлакатимиз мустақиллика эришгандан сўнг бой тарихимиз, бетакрор меросимиз, муқаддас дину диёнатимиз, кўҳна урф-одат ва анъаналаримизнинг қайта тиклангани, ҳозирги пайтда меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун бўлиб яшаш, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси ҳаётимиздан атрофлича ўрин олаётганини кенг тарғиб этиш ғоялари партиянинг Устав ва Дастурида белгилаб берилган ғоя ва мақсадларга ҳамоҳангдир.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда партиянинг Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси девонига ва ҳудудий Кенгашларнинг иш режаларига мазкур Қарордан келиб чиққан ҳолда қўшимчалар киритиш тавсия қилинди.
Йиғилишда маърузачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўн саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқиб, мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигининг 18 йили: ютуқлар ва истиқболларга тўхталиб ўтиб, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг салмоқли иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилганлиги таъкидлаб ўтди.
Жумладан, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар каби иқтисодий соҳада ҳам ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.
Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиётдa чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, aҳoли дaрoмaдлaрининг ўсишини тaъминлaш, самарали тaшқи сaвдo ҳамда инвeстиция жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сoҳaсини бaрқaрoр ривoжлaнтириш, бaнк-мoлия тизими фaoлиятини мустaҳкaмлaшда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди.
Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи сезиларли даражада ва мунтазам ошиб бормоқда. Бунда юртбошимиз Ислом Каримов томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг пухта ишлаб чиқилганлиги, иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва вазифалари, амалга ошириш йўлларининг аниқ ва тўғри кўрсатиб берилганлиги бош мақсад йўлидаги ютуқ ва марраларнинг салмоқли бўлишига имкон яратди.
Йиғилишда сўз олганлар мустақиллик йилларида молиявий ва иқтисодий соҳада эришилган ютуқлар ҳақида аниқ мисоллар келтириб, алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Фракциянинг кенгайтирилган йиғилишида шунингдек, 2009 йил 15-16 июнь кунлари Екатеринбург шаҳрида (Россия Федерацияси) бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлиси якунлари юзасидан маърузачи ўз фиркларини баён этар экан, Афғонистон муаммоси – умуминсоний муаммо эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Давлатимиз раҳбари БМТ шафелигида халқаро “6+3” мулоқот гуруҳини тузиш муҳимлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди. Ушбу гуруҳ афғон муаммосини, шу жумладан, кўп миллатли Афғонистон ҳалқининг тарихий илдизларига, анъанавий қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва мазкур мамлакат ичкарисидаги зарур консенсус асосида ҳал этиш лозимлигини таъкидлади.
Юртбошимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий реконструкциялашга ҳар томонлама ёрдамлашиш жараёнига катта ҳисса қўшаётгани таъкидланди.
Йиғилиш сўнгида муҳокама қилинган масалалар ва билдирилган таклиф мулоҳазалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Йиғилишда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Марказий Кенгаш Ижроия Қўмитаси девони ходимлари, партиянинг ҳудудий Кенгашларининг раҳбарлари, депутатлик гуруҳи раҳбарлари, ҳудудий партия кенгашлари депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кўришлар сони: 9824

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими