Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг мажлиси

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг мажлиси
2009 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси мажлиси бўлиб ўтди.

Фракция мажлисида дастлаб Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Ушбу масала бўйича Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Нурдинжон Исмоилов маъруза қилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига электр ва иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш учун жиноий жавобгарликни белгилаш; Жиноят кодексининг 1852-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари диспозицияларини биринчи қисмининг диспозицияси таҳририда, бу қилмишлар учун шахснинг маъмурий жавобгарлигини назарда тутувчи нормани чиқарган ҳолда баён қилиш; Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддаси диспозициясидан электр, иссиқлик энергияси ёки газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш учун маъмурий жавобгарликни белгиловчи умумий нормани чиқариб ташлаш; водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказиш ёки уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан аралашиш учун маъмурий жавобгарликни белгилаш борасида ўзгартишлар киритиш назарда тутилмоқда.

Фракция мажлисида Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 256-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Ушбу масала бўйича Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Шавкат Тешаев маъруза қилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 мартдаги Фармони 1- ва 2-бандлари ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 256-моддаси нормаларини ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутади.

Фракция мажлисида шунингдек Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги ва “Ижара тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Ушбу масала бўйича Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси ўринбосари Равиль Собиржонов маъруза қилди.

Фракция мажлисида бундан ташқари Қонунчилик палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда киритилаётган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари кўриб чиқилди. Ушбу масалалар бўйича Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Шоира Умарова маъруза қилди.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини тегишли нормаларни белгиловчи янги моддалар билан тўлдириш назарда тутилмоқда.

Махсус норманинг мавжудлиги, айниқса, жиноий жавобгарлик хавфи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш билан боғлиқ барча ҳаракатларга тўсқинлик қилади.

Шунингдек “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳам тегишли ўзгартишлар киритиш лозимлиги назарда тутилмоқда. Чунки ушбу Қонуннинг қабул қилинганлигига ўн икки йилдан ортиқ вақт бўлди. Мазкур Қонуннинг айрим бандлари бугунги кунда дори воситалари муомаласи соҳасидаги амалиётга тўғри келмайди. Бу эса ўз навбатида қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситалари, шунингдек, дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари муомаласига қарши курашишга қаратилган қонунни қўллаш амалиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Қонунда кўрсатилган ўзгартиришларни киритиш қонунни қўллаш амалиётини енгиллаштиради, бугунги кунда қўлланилаётган атамаларга юридик таъриф беради. Ички бозорни қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситалари оқимидан самаралироқ ҳимоя қилиш, тайёрловчи қорхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини республика ҳудудида дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари муомалада бўлишидан ҳимоя қилиш учун шарт-шароитлар яратади.

Фракция мажлисида шунингдек Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилаётган “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Мазкур лойиҳа юзасидан Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Фурқат Ҳатамов сўзга чиқди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 11148

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими