Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

28.02.2012
Матбуот конференцияси “онлайн” кўринишда тақдим этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Пойтахт” бизнес-марказида “2010-2011 йиллардаги фаолият якунлари, 2012 йил устувор вазифалари: ҳисобот, таҳлил ва таклифлар” мавзуида матбуот конференциясини ўтказди. Қўмитанинг мазкур матбуот анжумани Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятлари билан бир пайтнинг ўзида видео-конференция шаклида ташкил этилди.

28.02.2012
Хусусий мулк – қонун ҳимоясида

Фарғона, Андижон, Наманган ва Гулистон шаҳарларида “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

23.02.2012
Илғор ғояларга – кенг йўл

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Журналистлар билан учрашув: ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди 07.02.2012
Журналистлар билан учрашув: ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди

Жорий йилнинг 7 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Матбуот хизмати Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этди.

25.01.2012
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

14.12.2011
Парламент комиссиясининг йиғилиши

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгайтирилган қўшма мажлис 11.11.2011
Кенгайтирилган қўшма мажлис

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари томонидан Экоҳаракат депутатлар гуруҳи билан ҳамкорликда 2012 йилги Бюджетнома, шу жумладан, 2012 йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган қўшма мажлис бўлиб ўтди.

Истиқбол режалар муҳокама этилди 10.11.2011
Истиқбол режалар муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида жорий йил 10 ноябрь куни Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Бюджетнома муҳокамаси 10.11.2011
Бюджетнома муҳокамаси

2011 йилнинг 10 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 2012 йилги Бюджетнома муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.  

09.11.2011
Ижтимоий соҳани ривожлантириш устувор вазифа

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг « Ўзбекистон Республикасининг 2012  йилги   Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари  тўғрисида»ги масала муҳокамасига  бағишланган  йиғилиши бўлиб ўтди.

09.11.2011
Илм-фан ривожини кўзлаб

2011 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси  Қонунчилик  палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларининг фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларига оид қисмига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Бюджетнома муҳокамаси 08.11.2011
Бюджетнома муҳокамаси

2011 йил 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг бир қатор вазирлик ва идораларнинг ҳамда тижорат банкларининг раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими