Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

05.04.2013
Қонун ижросига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Тошкент шаҳридаги ижросини ўрганиш натижаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Парламент қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган йиғилишда Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси ва бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, журналистлар иштирок этди.

05.04.2013
Вазирликнинг ахбороти эшитилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сувни тежайдиган технологиялар жорий этишга оид ишлари юзасидан ахбороти тингланди. Тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик, идоралар, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, олимлар, мутахассислар, журналистлар иштирок этди.

05.04.2013
Қонун ижроси билан кучли

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг Фарғона вилояти умумтаълим муассасаларидаги ижроси юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда депутатлар, тегишли вазирлик, ташкилот ва таълим муассасалари вакиллари, журналистлар иштирок этди.

02.04.2013
Транспорт коммуникациялари истиқболини кўзлаб

Жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан “Мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантиришда транспорт коммуникацияларининг роли, Ўзбекистоннинг имкониятлари, истиқболдаги режалар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 

29.03.2013
Контрактация шартномалари ижроси ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари дастурига асосан Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2013 йил 21 январдаги Қарорига мувофиқ тузилган ишчи гуруҳи 25-28 февраль кунлари “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунда белгиланган контрактация шартномаларини тузишда юридик хизматларнинг иштироки, тузилган контрактация шартномалари ижро этилиши масалаларини Тошкент вилояти мисолида ўрганишга доир назорат-таҳлил фаолиятини амалга оширди. 

25.03.2013
Ижтимоий лойиҳаларга амалий кўмак

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Назорат тадбирларининг самарасини ошириш – муҳим вазифа 13.03.2013
Назорат тадбирларининг самарасини ошириш – муҳим вазифа

13 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида депутатлар, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.

28.02.2013
Иқтисодиёт вазирининг ахбороти эшитилди

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг “2012 йил Инвестиция дастурига киритилган муҳим стратегик лойиҳалар ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари дастури, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатидан қайта жиҳозлаш тармоқ дастурлари амалга оширилишининг бориши” мавзуидаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ахбороти эшитилди.

15.02.2013
Омбудсман ҳисоботи эшитилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан 2013 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисоботининг эшитувини ташкил этди.

12.02.2013
Фермерлик ҳаракатини ривожлантириш устувор вазифа

Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси билан Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қонун ижросига бағишланди 26.12.2012
Қонун ижросига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги қонуннинг Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигида, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

25.12.2012
Қарор ижроси таҳлил қилинди

2012 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими