Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

05.05.2015
Иқтисодиёт вазири ахборотини эшитишга доир тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 4-5 май кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарида Иқтисодиёт вазирининг "Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш: ҳолат ва истиқболлар тўғрисида"ги ахборотини эшитишга тайёргарлик кўриш бўйича давра суҳбати ва корхоналар фаолияти билан танишувлар ўтказилди.  

04.05.2015
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий ва халқаро даражадаги долзарб масала

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмиталари ҳамкорлигида “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг хуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

24.04.2015
Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш: назария ва амалиёт

2015 йил 24 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш: назария ва амалиёт” мавзусидаги илмий-амалий конференцияўтказилди. 

23.04.2015
Нодавлат нотижорат ташкилотларини, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун Давлат бюджети ҳисобидан 10 млрд. сўм маблағ ажратилади

2015 йил 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

23.04.2015
Депутатлар янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишмоқда

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси олимлар, малакали мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда тузилган ишчи гуруҳи томонидан иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.  

15.04.2015
Парламент комиссиясининг йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. 

03.04.2015
«Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамага киритилмоқда

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси “Адолат” СДП фракцияси билан ҳамкорликда «Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

03.04.2015
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш ва ўқитиш депутатлар эътиборида

Олий Мажлис қуйи палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Таълим муассасаларида Ўзбекистон тарихини ўрганиш ва ўқитишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

01.04.2015
Тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан олимлар, малакали мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳининг йиғилишлари ўтказилмоқда.  

24.03.2015
Қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик ва қўмиталар, нодавлат ташкилотлар вакиллари, олимлар, эколог мутахассислар иштирок этди. 

20.03.2015
Депутатлар қонун лойиҳалари юзасидан кенг ва амалий муҳокамалар ўтказмоқдалар

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент давлат юридик университети олимлари билан ҳамкорликда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасининг муҳокамасини ўтказди.

17.03.2015
“Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими