Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Миллий гвардия ваколатлари кенгаймоқда
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бир қатор қонунлар иккинчи ўқишда депутатлар томонидан кўриб чиқилиши учун маромига етказилаётган бўлса, қонун ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар томонидан киритилган яна айрим қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиш учун масъул қўмиталар томонидан тайёрланмоқда.

Аҳолига травматология ва ортопедия хизматини кўрсатиш борасидаги муаммолар таҳлил қилинди
Марказ раҳбарининг ахборотида қайд этилганидек, 2019 йил 6 ой давомида 4031 бемор даволанган бўлиб, улардан 2921 (73 фоизи) нафарида, шундан 463 та (16 фоизи) имтиёзли жарроҳлик операциялари ўтказилган. Тиббиёт туризми йўналиши бўйича яқин чет эл мамлакатларидан 2019 йилда 700 га яқин беморга тиббий хизмат кўрсатилган.

Касаба уюшмалари фаолиятининг асосий принциплари белгиланмоқда
Касаба уюшмалари мамлакатимиздаги энг оммавий ва аъзолари сони кўп бўлган жамоат ташкилотларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда 14 та соҳавий касаба уюшмалари 32,4 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотларга эга бўлиб, ўз сафида 5,1 миллиондан ортиқ ишчи ва меҳнаткашларни бирлаштирган.

Юртимизда халқаро тижорат арбитражи низоларни ҳал этишнинг муқобил, суддан ташқари шакли бўла оладими?
Ушбу саволга бугун — 10 сентябрь куни ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи йиғилишида атрофлича жавоб изланди.
Энди кўп квартирали уйларда энергия самарадорлиги қонун билан назорат қилинади
Қайд этилганидек, иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш масалалари Ҳаракатлар стратегиясида ўз аксини топган. Бу масаланинг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Миллий тўлов тизимига доир қонун нега керак?
Парламент қуйи палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда банклар вакилларидан иборат ишчи гуруҳида мазкур лойиҳани иккинчи ўқишга пишиқ-пухта тайёрлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Ногиронлиги бўлган шахслар қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида қонун ижодкорлиги жараёни қизғин кечмоқда. Депутатлар муҳокамаси учун тайёрланаётган қонун лойиҳалари сиёсий партиялар фракциялари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида маромига етказилмоқда.

Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қандай муҳокама қилиняпти?
Парламент қуйи палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўтказилган сайёр йиғилишида ҳам мазкур қонун лойиҳасининг депутатлар, мутахассислар ва жамоатчилик иштирокида ҳар томонлама муҳокамадан ўтказилди.
Юқори профессионал, бурчига садоқатли, фидойи ва мард ўғлонларни эътирофи
Жорий йилнинг 28 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида халқаро майдонларда Ўзбекистоннинг нуфузини муносиб ҳимоя қилган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар – “АрМИ – 2019” Халқаро армия ўйинларининг иштирокчилари билан учрашув ўтказди.
Оила ва аёллар масалаларига оид ахборотни тақдим этишда юзага келаётган муаммолар муҳокама марказида бўлди
Таъкидланганидек, ахборот ва коммуникация технологиялари, жумладан, интернет ривожи ОАВ фаолиятида очиқлик, ошкоралик борасида янги даврни бошлаб берди. Шу билан бирга рақамли журналистиканинг замонавий тараққиётига мос бўлган меъёрлар ва этика стандартларига эҳтиёж юзага келди.

Миллий ахборот маконини ривожлантиришда журналистика соҳасининг устувор вазифалари муҳокама этилди
Қайд этилганидек, миллий ахборот соҳасининг либераллаштирилиши аҳолининг медиа саводхонлигини оширишга, давлат ва жамият ўртасида очиқ конструктив ахборот алмашинувини фаоллаштиришга хизмат қилиши билан бирга, жамоатчилик назорати тадбирлари самарадорлигини оширишга ҳам имкон яратди.

Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?
Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи 1990 йилда импорт ҳисобидан қопланган бўлса, ҳозирги вақтда уларнинг 96 фоизи мамлакатимизда ишлаб чиқарилмоқда. Натижада ўтган даврда аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли 1,4 баробар, сут ва сут маҳсулотлари –1,5 карра кўпайган. Бу кўрсаткичлар мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлар салмоғидан дарак беради.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда
2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...