Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат харидлари тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси юзасидан фикрлар билдирилди 11.11.2016
Давлат харидлари тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси юзасидан фикрлар билдирилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмиталари томонидан  ташкил этилган «Давлат харидлари шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари: холати ва истиқболлари» мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

“Очиқлик индекси”нинг умумий кўрсаткичи эълон қилиб борилади 11.11.2016
“Очиқлик индекси”нинг умумий кўрсаткичи эълон қилиб борилади

Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси (Қўмита) томонидан Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши (Жамоатчилик кенгаши) билан ҳамкорликда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш тизимини амалга ошириш тартиблари ҳамда механизмлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Қонуннинг мазмун-моҳияти ижрочиларга етказилмоқда 10.11.2016
Қонуннинг мазмун-моҳияти ижрочиларга етказилмоқда

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг ижросига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Сайлов жараёнини ишончли ва хаққоний ёритишда журналистнинг касб маҳорати масалалари муҳокама қилинди 08.11.2016
Сайлов жараёнини ишончли ва хаққоний ёритишда журналистнинг касб маҳорати масалалари муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Сайлов жараёнида ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида семинар ташкил этилди. 

Депутатлар қонуннинг Андижондаги ижросини ўргандилар 05.11.2016
Депутатлар қонуннинг Андижондаги ижросини ўргандилар

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг «Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Андижон вилоятида ижро этилишини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Депутатлар Қарор мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтирмоқдалар 31.10.2016
Депутатлар Қарор мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтирмоқдалар

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари Азамат Пардаев ва Назир Собировлар иштирокида "Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖнинг Бухоро вилояти бўлимида “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорининг мазмун-моҳияти бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Қўмиталарда 2017 йилга мўлжалланган Бюджет лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди 27.10.2016
Қўмиталарда 2017 йилга мўлжалланган Бюджет лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан 2017 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда.

Тадбиркорликларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари мустаҳкамланмоқда 27.10.2016
Тадбиркорликларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари мустаҳкамланмоқда

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимиятининг мажлислари залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қабул қилинган Фармоннинг мазмун-моҳиятига бағишлаб давра суҳбати ташкил этилди.

Коррупцияга қарши курашиш жамоатчилик муҳокамаси марказида 26.10.2016
Коррупцияга қарши курашиш жамоатчилик муҳокамаси марказида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрланаётган нормалари муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Депутатлар суд-ҳуқуқ ислоҳотларини такомиллаштиришга қаратилган фармон юзасидан дастурий режалар ишлаб чиқмоқда 24.10.2016
Депутатлар суд-ҳуқуқ ислоҳотларини такомиллаштиришга қаратилган фармон юзасидан дастурий режалар ишлаб чиқмоқда

Куни кеча матбуотда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёевнинг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ва уни аҳоли тушунтириш юзасидан Қонунчилик палатасида фаолиятлар қизғин бормоқда.

22.10.2016
Ҳуқуқни қўллаш юзасидан таклифлар билдирилди

Депутатлар, аввало Қонуннинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан жойларга етказилганлиги, ваколатли органлар томонидан олимлар, етук мутахассисларни жалб этган ҳолда жойларда унинг янги нормалари ва қоидаларини кенг тушунтиришга қаратилган туркум тадбирлар ўтказилганлиги, марказда ва жойларда халқаро стандартлар бўйича молиявий ҳисоботни тузиш, шунингдек соҳага ахборот комуникация технологияларини жорий этиш масалаларига бағишланган махсус ўқув семинарлари ҳам ташкил этилганлиги борасидаги ахборотларни тингладилар.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш  янада соддалаштирилади 21.10.2016
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш янада соддалаштирилади

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат этувчи ҳужжатларни топшириш тизимини такомиллаштириш ва соддалаштириш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими