Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш мақсадида жойлардаги  амалиёт ўрганилмоқда 06.02.2020
Қонун лойиҳасини такомиллаштириш мақсадида жойлардаги амалиёт ўрганилмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий йиғилишидаги сўзлаган нутқида парламент томонидан қабул қилинаётган ҳар бир қонуннинг ижроси бўлиши лозимлигини, қонун қабул қилингандан сўнг, албатта, ҳаётда ўзгариш бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

31.01.2020
Бола ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилмоқда

Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 18 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни, агар унинг ота-онасидан бири, васийликка ёки ҳомийликка олган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосга кўра яшаш ҳуқуқига эга бўлса, Ўзбекистон Республикасидан маъмурий тарзда чиқариб юборишни таъқиқлашга доир норма киритилмоқда. 

Кимларга корпоратив ва инфраструктура облигациялари чиқариш ҳуқуқи берилмоқда? 31.01.2020
Кимларга корпоратив ва инфраструктура облигациялари чиқариш ҳуқуқи берилмоқда?

2019 йил 31 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлигидан масъул ходимлари иштирокида «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган Ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага беришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда 31.01.2020
Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага беришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

2020 йил 31 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

 “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг янги таҳрири юзасидан сиёсий партиялар фракцияларининг  таклифлари кўриб чиқилди 31.01.2020
“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг янги таҳрири юзасидан сиёсий партиялар фракцияларининг таклифлари кўриб чиқилди

Мазкур қонун лойиҳасида бир қатор янги прогрессив нормаларни ўз ичига олган,  жумладан, иш ўринларини яратиш ва бандликни таъминлашни рағбатлантириш, доимий иш ўринларини яратишга давлат буюртмасини шакллантириш, ишсизларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш, ишсизликни камайтириш бўйича чоралар қўллаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини, ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва бошқа бир қатор янги нормалар белгиланмоқда.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг  асосий фаолият йўналишлари белгилаб олинди 30.01.2020
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг асосий фаолият йўналишлари белгилаб олинди

Қўмита ўзининг 2020 йилга мўлжалланган асосий фаолият йўналишларини белгилашда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида тўсиқ бўлаётган соҳалар раҳбарларига парламент ва депутатлик сўровларини юборишга алоҳида эътибор қаратиши кераклиги таъкидланди.

Ватан – муқаддас, уни ҳимоялаш — шарафли бурч 08.01.2020
Ватан – муқаддас, уни ҳимоялаш — шарафли бурч

Унда Ватанимиз тинчлиги, сарҳадларимиз осойишталиги кафолати ҳисобланган миллий армиямизнинг мудофаа салоҳияти, ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда уларни такомиллаштириш истиқболлари муҳокама марказида бўлди.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласи — муҳокама марказида 07.01.2020
Ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласи — муҳокама марказида

Мамлакатимизда ислоҳотларнинг янги даврида ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имкониятлар яратиш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган ёшларнинг иқтидори ва истеъдодини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бош мақсад қилиб олинди. 

Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия  ўз олдига қўйган вазифаларни бажардими? 06.01.2020
Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия ўз олдига қўйган вазифаларни бажардими?

Бу сафарги парламент сайловида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мамлакатимиз парламенти тарихида илк бор 48 нафар аёл депутат бўлиб сайлангани, маҳаллий кенгашларда эса, уларнинг салмоғи янада кўплиги ҳам юртимизда оила институтига, хусусан, аёлларга кўрсатилаётган катта эътиборнинг самарасидир. Бу Президентимизнинг “Ҳозирги кунда ҳар бир хотин-қиз демократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас, балки фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлмоғи шарт” деган гапининг амалда ўз тасдиғини топаётганини яққол кўрсатади.

Қўмитада вазирлик ахбороти эшитилди 27.12.2019
Қўмитада вазирлик ахбороти эшитилди

Тадбирда мазкур масалалар юзасидан қурилиш вазирлиги мутасаддиларининг жавоблари эшитилди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан ишчи гуруҳини ташкил этиш, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ, деб топилди.

Ўзбекистон — Япония:  алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди 11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ҳамда уларни янада ривожлантиришдир.

Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими? 18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрланаётган янги таҳрирдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан фракциялараро мунозара ўтказилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...

Тадбирлар тақвими