Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Миллий байроғимиз – халқимиз ғурури

Миллий байроғимиз – халқимиз ғурури

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан 2013 йил 18 ноябрь куни Тошкент педагогика коллежида “Давлат Байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинган санага бағишланган “Миллий байроғимиз – халқимиз ғурури” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, маънавий-маданий мероси, миллий анъана ва қадриятлари, ор-номуси, ғурури, тарихий хотираси ва қадриятларини ўзида мужассам этганлиги, давлат рамзларини эъзозлаш, асраб-авайлаш ва ҳурмат қилиш юртдошларимиз зиммасидаги муқаддас ва шарафли бурчга айланганлиги алоҳида таъкидланди.

Энг муҳими, ёш авлод қалбида давлатимиз рамзларига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром туйғуси тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги, фарзандларимиз бу рамзларда ўз ҳаётини, даҳлдорлик ҳиссини ва эртанги кунга ишончини кўраётганлиги қайд этилди.

Шунингдек, давра суҳбати қатнашчилари амалдаги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тўхталдилар. Жумладан, юртимизнинг мустақил тараққиёт йўли барча жабҳаларда тикланиш ва юксалиш даври бўлганлиги, ҳаётимизга янги тушунчалар ва тамойиллар кириб келганлиги, дунёқарашимиз, онгу тафаккуримиз ўзгарганлиги эътироф этилди. Шу билан бирга давлат рамзларига оид қонунчилик базасини янада такомиллаштиришни ҳаётнинг ўзи тақозо қилди. Шу боис, давлат рамзларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришга қаратилган “Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳақидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун 2010 йилнинг 25 декабрида қабул қилинди.

“Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 5-моддасига давлат байроғини бинолар, мажлислар заллари, хизмат хоналари, жамоат жойлари ва бир қанча ҳолатларда мажбурий кўтаришни тўғридан-тўғри ва батафсил тартибга солишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги, давлат байроғининг доимий равишда кўтарилиши ҳолатлари ҳам қонунда аниқ акс эттирилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Мазкур қонун мустақил давлатчилигимизнинг муҳим ҳуқуқий асоси бўлган давлат рамзлари тўғрисидаги қонунларни янада такомиллаштиришга қаратилганлиги, давлат рамзларидан фойдаланиш қоидалари янада мустаҳкамланганлиги, кўплаб тушунчалар аниқлаштирилганлиги, давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги давра суҳбати иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

Шу билан бирга ўтган вақт мобайнида қўмита томонидан давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликнинг ижроси назорат-таҳлил сифатида ўрганилганлиги ва бу борада айрим ташкилот, корхона ва муассасаларда давлат рамзларининг ўрнатилишида қонун талабларининг бузилиши ҳолатларига эътибор қаратилганлиги айтиб ўтилди.

Давлат рамзларига оид қонуности ҳужжатларини янада такомиллаштириш, ёш авлодни давлат рамзларига нисбатан ҳурмат, фахр, муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида ташвиқот-тарғибот ишларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Тадбирда билдирилган фикр-мулоҳазалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. 


Кўришлар сони: 8524

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими