Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ҳуқуқий эксперимент юзасидан ахборотлар эшитилди

Ҳуқуқий эксперимент юзасидан ахборотлар эшитилди Ҳуқуқий эксперимент юзасидан ахборотлар эшитилди Ҳуқуқий эксперимент юзасидан ахборотлар эшитилди Ҳуқуқий эксперимент юзасидан ахборотлар эшитилди

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар, Олий ва ўрта махсус таълимХалқ таълимиМаданият ва спорт ишлари вазирликлари, “Ўзархив” агентлиги“Ўзбектуризм” миллий компанияси мутасаддилари ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги бошқармалари, бўлимлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборотлари тингланди.

Тадбирда аҳоли, хусусан, фан, таълим, маданият ва спорт соҳаси ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, аҳолининг кенг қатлами бошқарув органлари фаолиятидан тўлиқ хабардор бўлишига йўналтирилган қонун лойиҳаси нормаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнлари таҳлил этилди.

Хусусан, қонун лойиҳасининг қоидаларини, шу жумладан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви субъектларининг, шунингдек ушбу субъектлар фаолияти тўғрисида ахборот олиш орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш, ОАВ, фуқаролик жамияти институтлари, аҳолининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи нормаларни такомиллаштириш ва унинг янада ҳаётийлигини таъминлашига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидландики, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини яратиш ҳамда қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш жараёнларида конструктив аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда ҳар иккала вилоятда ўтказилаётган амалий семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар ва бошқа тадбирлар муҳим аҳамиятга эгадир.

Йиғилиш иштирокчилари мамлакатда амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг норматив асосини ташкил этадиган давлат қарорларининг жойларда аниқ ижро этилиши юзасидан давлат бошқаруви маҳаллий органлари ходимлари масъулиятини ошириш, давлат дастурлари бажарилиши устидан парламент ва жамоатчилик назорати тизимини такомиллаштириш каби мақсадлар белгиланганига алоҳида эътибор қаратдилар.

Йиғилишда мазкур қонун лойиҳасининг синови бўйича Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ўтказилаётган ҳуқуқий экспериментда вазирлик ва идоралар томонидан ўз фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларга ахборот тақдим этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Қонун лойиҳаси бўйича жамоатчилик назорати ва депутатлар гуруҳларининг фаоллигини кучайтириш зарурлигига урғу берилди. Бу борада билдирилган таклифлар атрофлича муҳокама этилди. Хусусан, жойларда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар гуруҳлари аҳоли орасида мазкур қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тизимли равишда тарғиб қилиши зарурлигига эътибор қаратилди.

Йиғилиш якуни бўйича билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштирган ҳолда қўмитанинг тавсиялари ишлаб чиқилди. 


Кўришлар сони: 9950

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими