Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Эндокринологик касалликлар профилактикасига эътибор

Эндокринологик касалликлар профилактикасига эътибор

2013 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси "Эндокринологик касалликлар профилактикасининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш масалалари: амалиёт, муаммо ва уларнинг ечимлари мавзуида сайёр конференция ўтказди. Қўмита томонидан ташкил этилган мазкур конференция ишида Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика эндокринология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг ходимлари,Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Адлия, Молия вазирликларининг масъул ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Конференцияда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини барпо этишнинг принципиал янгича ёндашувлари ишлаб чиқилганлиги эътироф этилди.

Соғлиқни сақлаш тизимига оид Президентимиз томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар, мавжуд қонунлар, ушбу тизимни ислоҳ қилишга қаратилган Давлат дастурининг энг муҳим қоидалари ва мақсадли вазифалари муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда. Давлат дастурида белгилаб қўйилган чора-тадбирлар асосида тиббий хизмат кўрсатиш тизими амалда тўлиқ қайта кўриб чиқилди ва у бугун ўз самарасини бермоқда.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида малакали кадрлар ва замонавий тиббий техника билан жиҳозланган тиббий ёрдам кўрсатишнинг яхлит ташкилий тузилмаси яратилди ҳамда мураккаб юқори технологияли тиббий хизматлар кўрсатувчи республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари аҳолига махсус тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Конференция иштирокчилари томонидан ушбу тиббиёт марказларни бошқариш тизими ривожланган хорижий давлатлардаги тиббиёт марказларининг тажрибасини, шунингдек уларда меҳнатни ташкил этиш ва рағбатлантиришнинг илғор шаклларини қўллаш, марказларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш орқали даволаш-профилактика муассасалари модернизация қилиниб энг замонавий лаборатория, ташҳис ва даволаш ускуналари билан жиҳозланганлиги эътироф этилди.

Шунингдек эндокринологик касалликларнинг олдини олиш ва унинг профилактикаси бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда жойларда ушбу соҳада кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, эндокринологик касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида Эндокринология илмий-текшириш институти базаси негизида эндокринология маркази ташкил этилганлигини алоҳида таъкидланди.

2007 йилда қабул қилинган “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурининг асосий йўналишларида белгилаб қўйилган мақсадли тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида эндемик буқоқ тарқалишининг 1998 йилга нисбатан 2 баробар камайишига эришилди.

Шу билан бирга, аҳолини йодланган туз билан таъминлаш улуши ошган бўлсада, йод танқислиги касалликларини камайтириш хозирги кунда долзарблигича сақланиб қолаётганлиги тадбир иштирокчилари томонидан таъкидлаб ўтилди.

Тадбир иштирокчилари инсонлар саломатлигини муҳофаза қилишда эндокринология хизмати билан боғлиқ бўлган соҳага, биринчи навбатда вилоят ва туман бўғинларида аҳоли ўртасида профилактика ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифати даражасини янада ошириш билан боғлиқ бир қатор масалаларга эътибор қаратдилар.

Шунингдек конференцияда қандли диабет касаллиги вужудга келишининг асосий сабабларини таҳлил этиб, унинг олдини олиш ва профилактикасини ташкил этиш мақсадида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ва оилада тиббий маданиятни янада юксалтиришга эътибор қаратилди.

Шу билан бирга иштирокчилар мамлакатимизда спортга бўлган эътибор, айниқса юртимизнинг турли ҳудудларида, ҳаттоки энг чекка қишлоқ ва овулларида ҳам спорт комплекслари бунёд этилганлигини ҳамда мавжуд спорт комплексларидан унумли фойдаланиш қандли диабет касаллигининг олдини олишда спорт билан шуғулланиш асосий омилларидан бири эканлигига эътибор қаратилди.

Конференция якунида тадбир иштирокчилари томонидан берилган таклиф ва тавсиялар умумлаштирилган ҳолда эндокринологик касалликлар, асосан қандли диабет касаллиги профилактикасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. 


Кўришлар сони: 12067

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими