Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланди

Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланди Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланди Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланди

2013 йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг ишчи гуруҳи томонидан иккинчи ўқишга тайёрланган “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланганйиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари, Ўзбекистон экологик ҳаракати, нодавлат нотижорат ташкилотлари масъул ходимлари, экспертлар ва мутахассислар, олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Б.Алихонов олиб борди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон экологик ҳаракати депутутлари гуруҳи томонидан жорий йилнинг 11 июнида киритилган “Экологик назорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”дабелгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, ишлаб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш тизимидаги роли ва ўрнини аниқ белгилашга йўналтирилган. Шу билан биргаликда мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнларида мазкур йўналишда ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қарорлар, дастурларни амалга оширишда жамоатчиликни, фуқаролик жамияти институтларини ҳам иштироки, ҳам назоратидан фойдаланишга кенг йўл очади.

“Экологик назорат тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш мақсадида қонун лойиҳаси “Халқ сўзи” – “Народное слово”, “Жамият”, “Экоҳаёт” газеталарида чоп этилди. Шунингдек, Ўзбекистон экологик ҳаракатининг www.eco.uz, ҳамда “Халқ сўзи” www.xs.uz ва “Народное слово” www.narodnoeslovo.uz. газеталарининг сайтларида жойлаштирилди.

Йиғилишда “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳи томонидан 28 та конференция, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилиб, унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти“Камолот” ЁИҲ, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Маҳалла” фонди ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимларидан иборат 5000 дан ортиқ киши иштирокида қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилганлиги таъкидланди. Қонун лойиҳаси юзасидан келиб тушган 3100 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар инобатга олиниб, малакали экспертлар ва экологик йўналишдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятидан янада самарали фойдаланилганлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, қонун лойиҳаси Япония, Германия, Италия, Франция, Бельгия ва бошқа давлатлар экспертлари иштирокида муҳокама қилинди. Жумладан, 2013 йилнинг 28 август куни Япониянинг Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети билан ҳамкорликда Жамоатчилик экологик нaзорaтинатижаларини амалга оширишнинг самарали механизмлари” мавзуида Ўзбекистон-Япония давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати иштирокчиларига “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўлақонли равишда тушинтириб берилди. Япония экспертлари томонидан мазкур қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланиб, унга ижобий фикрлар билдирилди.

“Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини кенг жамоатчиликка мазмун-моҳиятини етказиш ва муҳокама қилиш бўйича марказий ва маҳаллий ОАВларда 179 та чиқишлар қилиниб, жумладан, марказий матбуот нашрларида 51 маротаба, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий матбуот нашрларида 29 маротаба, Интернет сайтларида 37 маротаба, телевидение ва радиода 62 маротаба чиқишлар қилинди.

“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси экологик назоратни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга, назорат фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини барпо этишга, экологик назоратни таъминлаш соҳасида давлат ҳокимияти органларининг барча бошқарув бўғинлари ҳамда махсус ваколатга эга давлат ва жамоат бошқаруви органларининг ваколатларини белгилашга, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ҳамда мамлакат фуқароларининг экологик назорат бўйича ҳуқуқларини мустаҳкамлашга, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоат экологик назорати хизматларининг ваколатлари чегараларини аниқ белгилашга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлилиги таъкидлаб ўтилди.

Сиёсий партиялар фракциялари қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича қарийб 200 та таклиф киритди. қуйидаги таклиф-мулоҳазалар билдирилди:

Жумладан, ЎзЛиДеП фракцияси нуқтаи назарига кўра,қонун лойиҳасида кўзда тутилган экологик назорат натижаларини расмийлаштириш, ушбу натижаларни амалга ошириш шакллари ҳамда давлат экологик назоратини амалга ошириш бўйича махсус ваколатли давлат органлари мансабдор шахслари ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи меъёрларни «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мослаштириш зарур. Лойиҳанинг бундай такомиллашуви давлат экологик назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли органнинг ҳамда жамоатчилик экологик назоратини амалга оширувчи жамоатчи инспекторлар ҳуқуқларини аниқлаштиришга хизмат қилади.

ЎзХДП фракцияси аъзоларининг фикрига кўра, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назорати соҳасидаги ваколатлар ўртасидаги чегараларни аниқ белгилаш, тегишли ташкилотлар томонидан бу борадаги ўз мажбуриятлар бажарилиши тартибини ўрнатиш зарур. Бу экологик назорат институти самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади. «Экологик назорат» тушунчаси асосий ҳисобланади, шу боис унинг келгусида барча қонунларда бир хил қўлланилишини таъминлаш учун уни алоҳида меъёр сифатида ажратиш ва алоҳида таърифлаш таклиф этилмоқда.

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоларининг диққат марказида жамоатчи инспектор институтини шакллантириш масаласи бўлди. Бу қонунчиликда янги тушунчадир. Шу муносабат билан қонун лойиҳасида жамоатчи инспекторнинг ваколатлари ҳамда унга қўйилаётган талабларни аниқ акс эттириш зарур.

«Адолат» СДП фракцияси аъзоларибугун ҳаётнинг ўзи атроф муҳитни муҳофаза қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ролини оширишни талаб этаётганини таъкидлаб, ушбу соҳадаги қонунчиликни бузганлик учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахслари масъулиятини кучайтиришни таклиф этдилар. Бу партиянинг устувор мақсадлари, яъни жамиятда адолат тамойилларини тадбиқ этишга ҳамоҳангдир.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг йиғилишида иккинчи ўқишга тайёрланган “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Қонунчилик палатаси Кенгашига киритиш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидлаб ўтилди. 


Кўришлар сони: 12436

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими