Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Амалий семинардан амалий натижалар

Амалий семинардан амалий натижалар

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон фремерлар кенгаши мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган давра суҳбати мамлакатимизда қонунчилик тарихида илк бор илк бор ўтказилаётган қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг фермерлик ҳаракати янада ривожланишига амалий таъсири” мавзуига бағишланди.

Унда Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Савдо-саноат палатаси, тегишли вазирликлар, Олий ва Конституциявий суд, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар масъул ходимлари, шунингдек, фермер хўжаликлари раҳбарлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари, олимлар, мутахассислар, қўмита хузуридаги жамоатчи экспертлар гуруҳи аъзолари иштирок этдилар.

Сўз олганлар томонидан таъкидландики, бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини янада такомиллаштириш юзасидан муҳокамалар давом этмоқда.

Айни пайтда ушбу қонун лойиҳалари такомиллаштирилишидан ва унинг қабул қилинишидан қудратли ижтимоий-сиёсий кучга айланиб бораётган ва жамиятимизнинг энг фаол аъзолари ҳисобланган фермер хўжаликлари ғоятда манфаатдордир. Зеро, мурожаатларнинг кўпчилик қисмини айнан фермерларнинг мурожаатлари ташкил қилаётганлиги бежиз эмас.

Қўмита томонидан ушбу қонун лойиҳалари юзасидан олиб борилган тизимли таҳлиллар, шунингдек бевосита фермерлар ва Фермерлар кенгаши билан ўтказилган муҳокамалар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон фермерлари бугунги кунда нафақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан, балки кўп тармоқли фаолият, яъни ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш, ўзлари етиштирган маҳсулотларни қайта ишлаш ва, ҳатто, уларнинг экспортини йўлга қўйиш масалалари билан ҳам мунтазам шуғулланмоқдалар. Ва бу, ўз навбатида, уларнинг фермерлик фаолиятини янада самарали ташкил этиш юзасидан тегишли идора ва ташкилотларга турли мавзулардаги мурожаатлари сони ортишига сабаб бўладиган омиллардан бирига айланмоқда.

Шу нуқтаи назардан, бугунги тадбир мавзуси этиб олинган қонун лойиҳаларини такомиллаштириш жараёнида айнан фермерлик ҳаракатини янада жадал ривожлантириш, фермер хўжаликларининг ўзини ўзи бошқариш таъсирчан механизмларини яратиш, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ва қолаверса, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан ўзаро муносабатларининг ўзига хос қирралари ва жиҳатлари юзасидан Қўмита томонидан ишлаб чиқилган қатор амалий таклиф ва тавсияларни бевосита амалиётчи фермерлар ҳамда давлат бошқаруви органлари мутасаддилари, эксперлар иштирокида атрофлича муҳокама этиш ва асослантирилган хулосалар қабул қилиш асосий мақсад бўлди.

Эътироф этилдики, Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан бевосита республика Фермерлар кенгашида кўриб чиқилаётган мазкур қонун лойиҳалари юридик шахс бўлган – фермерларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тўла мос келади.

Қизғин савол-жавоблар ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган давра суҳбатидаиштирок этган ҳуқуқшунос-экспертлар ҳамда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар хокимликлари, соҳа вакиллари томонидан ҳам қатор асослантирилган таклифлар ўртага ташланди.

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида фаолият юритувчи ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан фермерлар манфаатидан келиб чиқиб қонун лойиҳаларининг турли моддаларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида тақдим этилган қатор амалий таклифлар атрофида амалий мулоқот бўлди. Фермерлик ҳаракати вакилларининг ахборот олиш ва мурожаат қилиш бўйича конституциявий ҳуқуқларининг қонуний асослари, шубҳасиз, фермерлик ҳаракатининг мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий кучга айланишига муҳим омиллардан бир бўлиб ҳизмат қилиши алоҳида эътироф этилди.

Тадбир якунида мавзу юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида Қўмитанинг тегишли хулоса ва тавсиялари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 8100

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими