Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Битирувчиларни иш билан таъминлаш – муҳим вазифа

Битирувчиларни иш билан таъминлаш – муҳим вазифа

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан 2013 йил 1 ноябрь куниРеспублика Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказида “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг ўз мутахассисликларига мувофиқ бандлигини таъминлаш механизмининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбарлари ва мутахассислари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Семинар иштирокчилари асосий эътиборни аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат дастури ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган аниқ вазифалар ва уларнинг ижросини таъминлашга, шунингдек касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни эгаллаган мутахассилиги бўйича ишга жойлаштириш масалаларига қаратдилар. Тадбир иштирокчилари томонидан жорий йилда ҳар бир туман ва шаҳар бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини эгаллаган касбига мувофиқ ишга жойлаштириш билан қамраб олиш бўйича аниқ йўналтирилган чора-тадбирлар комплекслари ишлаб чиқилиб, унинг ижроси назоратга олинганлиги таъкидланди. Жумладан, 2012/2013 ўқув йилида республика бўйича 501,4 минг нафар касб-ҳунар коллежи битирувчиларидан 491,2 минг (98,0%) нафари билан корхона ва ташкилотлар ўртасида уларнинг амалиёт ўташлари ва кейинчалик ишга жойлашишлари учун уч томонлама шартномалар тузилган. 459,2 минг (91,6%) нафар битирувчиларга эса туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан ишга жойлаштирилиши учун кафолат берилган.

Жорий йилнинг 21 октябрь ҳолатига кўра, 329,9 нафар (65,8%) коллежлар битирувчиларининг бандлиги таъминланган, шундан 321,4 нафари (64,1%) ишга жойлашган, 8537 нафари эса (1,7%) олий таълим муассасаларида ўз ўқишини давом эттирмоқда.

Республика бўйича 8та туман ва шаҳардаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш даражаси 25 фоизга ҳам етмаган. Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Жиззах вилоятининг Янгиобод, туманлари, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Сирдарё вилоятининг Сирдарё, Ховос туманлари ва Янгиер шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларни ишга жойлаштирилиш ҳолати бугунги кун талабларига жавоб бермайди.

Битирувчиларнинг 185,4 минг (57,7%) нафари бириктирилган корхона, ташкилотларга, 143,4 минг (44,6%) нафари эса ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашган. Тадбирда бириктирилган корхона, ташкилотларга ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш ишлари Бухоро (60,7%), Навоий (58,9%) вилоятларида яхши ташкил этилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишга жойлашиш кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикасида 31,5%, Сурхондарё вилоятида 23,9%, Сирдарё вилоятида 28,0%ни ташкил этган холос. Бу эса республикамизнинг ушбу туманларида коллеж битирувчиларининг амалиётини ташкил этиш ва келгусида ишга жойлаштириш бўйича тузилган уч томонлама шартномаларнинг сифати талабга жавоб бермаслигини, корхоналар билан ҳамкорлик алоқалари талаб даражасида эмаслигини кўрсатади.

Семинарда касб-ҳунар коллежларига қабул режаларини шакллантиришда республикамизни иқтисодий ривожлантириш дастурлари, инвестицияларни жалб этиш ҳисобига янги қувватларнинг ишга туширилиши ҳолати ва истиқболлари ҳисобга олиниши лозимлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек битирувчиларни эгаллаган мутахсссислиги бўйича бандлигини таъминлашда тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган коллеж битирувчиларига имтиёзли кредитлар ажратишни янада фаоллаштириш лозимлигига урғу берилди.

Семинарда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштиришда таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда тегишли ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш билан боғлиқ долзарб масалалар ва уларнинг ечимларига асосий эътибор қаратилди. 2013 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини эгаллаган мутахассисликларига мувофиқ иш билан таъминлашга доир кўрсаткичларнинг бажарилиши юзасидан парламент назоратини кучайтириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини эгаллаган мутахассисликларига мувофиқ иш билан таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг бажарилиши самарадорлигини ошириш, кейинги йиллар учун бундай дастурларни ишлаб чиқиш механизмлари ва услубларини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқлиги эътироф этилди.

Семинар якуни бўйича муҳокама этилган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли тавсиялари ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 9268

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими