Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Васийлик ва ҳомийлик институтлари механизмлари такомиллаштирилмоқда

Васийлик ва ҳомийлик институтлари механизмлари такомиллаштирилмоқда Васийлик ва ҳомийлик институтлари механизмлари такомиллаштирилмоқда Васийлик ва ҳомийлик институтлари механизмлари такомиллаштирилмоқда Васийлик ва ҳомийлик институтлари механизмлари такомиллаштирилмоқда

2013 йил 3 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик иснтитутлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ҳамда «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалари киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаларини муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда қўмита аъзолари, манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралда қабул қилинган «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури тўғрисида»ги Қарорини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунда белгиланган тартибда киритилган.

Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг, болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари, шу жумладан, мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ёки юзага келган ҳолатлар натижасида давлат ва жамият томонидан алоҳида ҳимоя ва кўмакка муҳтож шахслар тўғрисида ғамхўрлик қилиш давлат ижтимоий сиёсатининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларни ижро этиш доирасида “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг иккита Факультатив протоколи, Жаҳон Меҳнат Ташкилотининг конвенциялари ратификация қилиниб, сўнгги пайтда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида бир қанча қонунлар, жумладан «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди, фарзандликка олиш бўйича ваколатларни судларга бериш ва Ўзбекистон Республикасининг Оила ва Фуқаролик-процессуал кодексларида фарзандликка олиш тўғрисидаги қоидаларни мустаҳкамлаш орқали фарзандликка олиш институтининг механизми қонунан такомиллаштирилди. Никоҳ ёшига тўлмаган шахсларнинг никоҳ қуришининг олдини олишга, болаларнинг мажбурий ўн икки йиллик таълим олишига тўсқинлик қилганлик учун ота-оналарнинг жавобгарлигини кучайтиришга, касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатини бузганлик учун эса мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган қонун ҳужжати кучга кирди.

Давра суҳбати иштирокчилари муҳокама этилаётган қонун лойиҳаларининг ўз йўналишида мустаҳкам ҳуқуқий асос эканлигини алоҳида қайд этдилар.

Таъкидландики, васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги фуқаролик ва оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини қўллаш амалиёти бугунги кунда васийлик ва ҳомийлик институтини ҳар тарафлама ислоҳ қилиш вақти келганлигини кўрсатмоқда.

Лойиҳада васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат сиёсати белгилаб олинган. Унда бошқа йўналишлар билан бир қаторда васийлик ва ҳомийликка муҳтож шахслар тўғрисида ғамхўрлик қилаётган ёки васийлик ва ҳомийлик остида бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш, васийлик ва ҳомийлик соҳасида давлат органлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига доир қоидалар мустаҳкамланиб қўйилмоқда.

Қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтган тадбир иштирокчилари ўзларининг таклифларини билдирди. Эътироф этилдики, тадбирда билдирилган таклифлар қонун лойиҳасининг янада мукаммал ҳолатга келишида муҳим аҳамиятга эга бўлади.


Кўришлар сони: 8153

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими