Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди

Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди

2013 йил 5 август куни Сирдарё вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Экоҳаракатдан сайланган депутатлар гуруҳи ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати, Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Экологик назоратнинг аcосий вазифалари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”дабелгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш тизимидаги роли ва ўрнини аниқ белгилашга йўналтирилган “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида Германия, Франция, Буюк Британия, АҚШ, Россия, Польша, Венгрия, Словакия, Чехия каби давлатлар ҳамда Марказий ва Шарқий Европадаги бошқа мамлакатларнинг ҳамда Осиёнинг бир қатор ривожланган давлатларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни, ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини қонуний тартибга солиш тажрибаси ўрганилди.

“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун экологик назоратни, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида мамлакатнинг барча ҳудудларидаги ҳолатнинг мониторингини амалга оширишда жамоатчиликнинг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллигини янада оширишга, экологик назоратни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга ва назорат фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини барпо этишга; бу соҳада экологик нодавлат нотижорат ташкилотлари, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоат экологик назорати хизматларининг ваколатлари чегараларини белгилашга ва уларнинг ўз функцияларини бажаришлари тартибини, экологик назоратни таъминлаш бўйича талабларни ўрнатишга ва экологик назорат бўйича қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни белгилашга қаратилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни норма ва талабларини рўёбга чиқариш самарадорлиги фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришга, жамоат ташкилотларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизимида ва экологик муаммоларни ҳал этиш жараёнида иштирок этишларига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлашга йўналтирилган бўлиб, экологик масалаларни ҳал этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг фоал иштирокини таъминлашга, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва такрор кўпайтиришга, фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш, атроф муҳитга ва инсонларнинг саломатлигига трансчегаравий салбий таъсирдан огоҳлантириш ва бартараф этиш орқали миллий манфаатларни ҳимоя қилишни таъминлашга, шунингдек атроф муҳитга ва аҳоли саломатлигига зарар етказилиши хавфини, мамлакатнинг экологик қонунчилигини халқаро ҳуқуқнинг принциплари ва нормаларига уйғунлаштиришга йўналтирилган экологик назорат соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси экологик сиёсатининг мазмуни ва асосий йўналишларини аниқлаб беради.

Давра суҳбати иштирокчилари эътиборига “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини очиб берувчи видеолавҳа ҳавола қилинди.

Баҳс-мунозараларда сўзга чиққан Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари ҳамда Аграр ва сув хўжалиги, экология масалалари бўйича доимий комиссия аъзолари, ФЖШМҚМИ, “Камолот” ЁИҲ, сиёсий партиялар Кенгашлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, идоралар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, ташкилотлар, ўқув муассасалари, экология ва тиббиёт йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари қонун лойиҳасига доир аниқ таклифлар билдирдилар.

Билдирилган таклиф-мулоҳозалар қонунни иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб инобатга олиниши таъкидлаб ўтилди.


Кўришлар сони: 8033

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими