Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳаси бўйича фракциялараро дебат ўтказилди

Қонун лойиҳаси бўйича фракциялараро дебат ўтказилди Қонун лойиҳаси бўйича фракциялараро дебат ўтказилди Қонун лойиҳаси бўйича фракциялараро дебат ўтказилди Қонун лойиҳаси бўйича фракциялараро дебат ўтказилди Қонун лойиҳаси бўйича фракциялараро дебат ўтказилди Қонун лойиҳаси бўйича фракциялараро дебат ўтказилди Қонун лойиҳаси бўйича фракциялараро дебат ўтказилди

Жорий йилнинг 31 июль куни Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан Қонунчилик палатадаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамкорлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари муҳокамалари юзасидан фракциялараро дебат ўтказилди.

Фракциялараро дебатни ташкил этишдан асосий мақсад – Олий Мажлис Қонунчилик палатадаги фракцияларнинг ўрни ва роли тобора ортиб бораётгани, улар фаолиятида хусусан Қонун лойиҳаларини электорат манфаатлари нуқтаи назаридан кўриш ва таклифларни шакллантиришда партиявий ёндошувларни шакллантирилганлигига асосий эътибор қаратилди.

Буни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмунидан келиб чиқувчи, партиялар фракцияларининг Қонун лойиҳалари юзасидан хулосаларини тақдим этишда уларга қўйилган талабнинг кучайтирилишига қаратилган қонунчиликда ҳам кўриш мумкин.

Қизғин баҳс мунозара руҳида ўтган муҳокамани Қўмита раиси А.Саидов кириш сўзи билан очиб, фуқароларнинг мурожаати конституциявий демократик институт эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Асосий Қонунининг бир қатор моддаларида бу муҳим масала акс этганлигини, хусусан унинг 2-моддасида: “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” ёки, 35-моддасида “Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт”лиги ҳам белгиланганлиги ҳақида таъкидлади. Шунингдек, конституциявий нормалар ва ундаги кафолатлар асосида бу борадаги махсус қонунчилик ривожланиб, фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига мурожаатлари ва уни кўриб чиқиш соҳасидаги муносабатларни 1994 йил ва 2002 йилда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинган.

Муҳокама этилаётган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида амалдаги Қонунга нисбатан татбиқ этиш доирасининг кенгаяётгани, субъектлар сирасига жисмоний шахслар билан юридик шахсларнинг ҳам киритилиши, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириш, шунингдек мамлакатимизда ахборот технологиялари ривожланиши билан боғлиқ кенг тарқалаётган мурожаат сифатида “электрон мурожаат” турининг ҳуқуқий мустаҳкамланиши қонун лойиҳасининг муҳим янгиликларидан ҳисобланади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига киритилаётган ўзгартишларга асосан, давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишдаги масъулиятларини оширишга қаратилган нормаларнинг киритилаётгани бу масалани қонун ҳужжатлари даражасида тартибга солинишига эътибор кучайганлигини кўрсатади.

2012 йил 16 март куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шиддат билан ўзгараётган ҳозирги замонда, энг муҳими халқимизнинг кундан-кунга ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва шу билан бирга уларнинг талаб-эҳтиёжлари ортиб бораётган ҳозирги пайтда раҳбар кадрларнинг масъулияти юқори бўлиши лозимлиги ҳақида тўхталиб, айниқса фуқароларнинг мурожаатларига раҳбарларнинг эътибор билан ёндошиши масаласи алоҳида таъкидланди.

Қонун лойиҳаси муҳокамасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Адлия, Ички ишлар, Молия, Иқтисодиёт вазирликлари, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, Олий суд, Олий хўжалик суди ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот ва идораларнинг фуқаролар мурожаатлари билан шуғулланувчи мутасаддилари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузуридаги «UZINFOCOM» маркази вакиллари ишчи гуруҳ аъзоси ҳамда амалиётчи сифатида, шунингдек оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.


Кўришлар сони: 7394

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими