Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда

Қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда Қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда Қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда Қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда Қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда

2013 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ҳамда “Жамият” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида «Экологик назоратнинг фуқаролик жамиятидаги ўрни ва роли» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи раҳбари Б.Алихонов иштирок этди. Йиғилишни Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов олиб борди.

“Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сиёсий партиялар фракциялари аъзолари, экология ва тиббиёт йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларидан вакиллар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида Германия, Франция, Буюк Британия, АҚШ, Россия, Польша, Венгрия, Словакия, Чехия каби давлатлар ҳамда Марказий ва Шарқий Европадаги бошқа мамлакатларнинг ҳамда Осиёдаги бир қатор ривожланган давлатларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни, ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини қонуний тартибга солиш тажрибаси ўрганилди.

“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун экологик назоратни, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида мамлакатнинг барча ҳудудларидаги ҳолатнинг мониторингини амалга оширишда жамоатчиликнинг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллигини янада оширишга, экологик назоратни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга ва назорат фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини барпо этишга; бу соҳада экологик назорат хизматларининг ваколатлари чегараларини белгилашга ва уларнинг ўз функцияларини бажаришлари тартибини, экологик назоратни таъминлаш бўйича талабларни ўрнатишга ва экологик назорат бўйича қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни белгилашга қаратилган.

Шунингдек, “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлашга йўналтирилган бўлиб, экологик масалаларни ҳал этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлашга, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва уларни такрор кўпайтиришга, фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш, атроф муҳитга ва инсонларнинг саломатлигига трансчегаравий салбий таъсирнинг олдини олиш орқали миллий манфаатларни ҳимоя қилишни таъминлашга, мамлакатнинг экологик қонунчилигини халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига уйғунлаштиришга қаратилган экологик назорат соҳасидаги сиёсатнинг мазмуни ва асосий йўналишларини аниқлаб беради.

Мавзу юзасидан сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасида фаолият олиб бораётган сиёсий партияларнинг фракциялари аъзолари ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари ўз дастур ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда аниқ таклифлар билдирдилар.

Билдирилган таклиф-мулоҳозалар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, инобатга олиниши таъкидлаб ўтилди ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи “Маҳалла” жамоат фонди билан ҳамкорликда ушбу қонун лойиҳасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизимида ва экологик муаммоларни ҳал этиш жараёнида улар иштирокига доир масалаларга бағишланган илмий-амалий конференция ўтказишга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 7912

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими