Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳаси муҳокамаси он-лайн тартибида ўтказилди

Қонун лойиҳаси муҳокамаси он-лайн тартибида ўтказилди

Жорий йилнинг 18 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан «Фермерлик фаолиятини ташкил этиш янада такомиллаштирилиши ва фермерлик ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан ҳудудлардаги амалиётчилар, мутахассис ва олимларни яқиндан таништириш, атрофлича муҳокама этиш ва уларнинг амалий таклифларини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар билан боғланган ҳолда он-лайнтартибидагидавра суҳбати ташкил этилди.

Унда соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари, фаолият кўрсатаётган олим ва етук мутахассислар, барча туманлар Фермерлар кенгашлари раислари ва унинг аъзолари ҳамда марказий ва ҳудудий ОАВ вакилларидан иборат иштирокчилар қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган “Фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштирилиши ва уни ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг асосий мақсади қонунчиликда белгиланган ҳуқуқий нормаларни мамлакат аграр соҳасини жадал ривожлантиришга қаратилган социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлардаги жараёнлар билан узвий боғлиқ ҳолда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиш, шу асосда фермерлик фаолиятининг молиявий барқарорлиги ва самарадорлигини оширишдан иборатдир.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунлари ҳамда Солиқ кодексининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Жумладан, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси иккинчи қисмига фермер хўжаликлари томонидан устав фонди шакллантирилиши имкониятларини кенгайтиришга қаратилган норма киритилиши таклиф этилмоқда. Унга мувофиқ, фермер хўжалиги бошлиғи томонидан фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича танловда кўрсатиб ўтилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари фермер хўжалигининг устав фондига киритилиши белгиланмоқда. Шунингдек, Қонуннинг 32-моддасида белгиланган фермер хўжалигини тугатиш асослари фермер хўжаликлари томонидан устав фондини шакллантириш бўйича мажбуриятлари бажарилиши масалаларини қатъий равишда белгилаш, шунингдек товарларни ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажаришда риоя этилиши талаб этиладиган нормативлар ва стандартлар талаблари рўйхатини кенгайтириш ҳисобига такомиллаштирилмоқда.

Президент фармонига асосан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 22-бандига кўра, Солиқ кодексига киритилиши таклиф этилаётган тегишли ҳуқуқий нормалар фермер хўжалиги учун қўшимча даромад манбаини яратишга, фермерликни ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, фермер хўжаликлари ҳуқуқлари, манфаатлари ҳимоя қилиниши ва уларнинг самарали фаолият юритишини таъминлашга хизмат қилади.

Давра суҳбатида Қўмита томонидан мазкур қонун лойиҳасини “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун асосида маромига етказиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, биринчи ва иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнларида фракциялараро дебат, давра суҳбати ва амалий мулоқотлар шаклида 8 га яқин тадбирлар ташкил этилди. Эътиборлиси, мазкур тадбирлар давомида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида фаол қўлланилди.

Экспертлар ва фермерларнинг фикрича, фермер хўжаликларининг молиявий активларини ошириш, қўшимча асосий воситалар, айланма маблағлар, заҳира базасини яратиш, гаров капиталини кўпайтириш орқали ўз моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қолаверса кредит ресурсларидан фойдаланишда қўлланилмаётган резервларни ишга солиш, маблағларини ўз хўжалигини капиталлаштириш учун йўналтириш ҳамда иқтисодий барқарорлигини таъминлашга кўмаклашади.

Ҳудудлардан иштирок этган фермер хўжаликлари бошлиқлари ва мутахассислари томонидан билдирилган фикрларга кўра, эндиликда фермер хўжалиги ўз ишлаб чиқариш тузилмаси ва ҳажмларини мустақил равишда белгилаши, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ҳар қандай тури билан, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш билан шуғулланиши авваламбор, қишлоқларимизга мини технологиялар асосидаги саноат корхоналари кириб боришига, ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойлашган худудида қайта ишлаб реализация қилиш, аҳолига хизмат кўрсатишнинг барча турлари билан шуғулланиш орқали қишлоқ ёшларини замонавий иш ўринлари билан таъминлаш учун қўшимча имкониятлар яратилади.

Айниқса, амалиётга томчилатиб суғоришни жорий қилган юридик шахслар томчилатиб суғорилаётган ер майдонлари бўйича беш йил муддатга ягона ер солиғидан озод қилинишини назарда тутувчи қўшимчаларнинг киритилиши, шунингдек, пахта йиғим-теримига мавсумий жалб қилинган жисмоний шахсларнинг даромадлари даромад солиғидан озод қилинаётгани фермерлик ҳаракатини янада ривожлантиришга берилаётган эътиборнинг амалий натижасидир.

Он-лайн давра суҳбатида иштирок этган марказ ва ҳудудлардаги фермерлар, амалиётчилар ва мутахассислар томонидан қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича 30 дан ортиқ аниқ таклифлар билдирилди. Ўз навбатида депутатлар ва қонунчилик ташаббуси субъекти масъуллари томонидан билдирилган таклифлар атрофлича таҳлил этилди.

Шунингдек, қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш ва фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш бўйича қизғин савол-жавоблар ва баҳс мунозаралар бўлиб ўтди. Билдирилган таклифлар асосида қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди.

Кўришлар сони: 7267

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими