Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда

Ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда Ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда Ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда Ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда Ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда Ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда

2013 йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини такомиллаштиришга доир дастлабки кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари, Ўзбекистон экологик ҳаракати масъул ходимлари, экология йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, экспертлар ва мутахассислар, олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Маълумки, жорий йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мажлисида Экоҳаракат депутутлар гуруҳи томонидан киритилган “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган эди. Қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш мақсадида “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида чоп этилди.

Ишчи гуруҳининг мажлисида “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича келиб тушаётган ҳар бир таклиф ва мулоҳазани инобатга олиш масаласига эътиборни кучайтириш, малакали экспертлар ва экологик йўналишдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Шу билан биргаликда ишчи гуруҳининг жойларда – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда сайёр мажлисларини ўтказиш, кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда қонун лойиҳаси муҳокамасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.

“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси экологик назоратни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга, назорат фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини барпо этишга, экологик назоратни таъминлаш соҳасида давлат ҳокимияти органларининг барча бошқарув бўғинлари ҳамда махсус ваколатга эга давлат ва жамоат бошқаруви органларининг ваколатларини белгилашга ҳамда мамлакат фуқароларининг экологик назорат бўйича ҳуқуқларини мустаҳкамлашга, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоат экологик назорати хизматларининг ваколатлари чегараларини, экологик назорат соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни аниқ белгилашга, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш тизимига янада кенг жалб этишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятли эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Б.Алихонов “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини кенг муҳокамадан ўтказиш учун оммавий ахборат воситаларида эълон қилиниши қабул қилинажак қонуннинг аҳамиятини ошириш билан бирга, унинг ҳаётбахшлигини, узоқ йиллар давомида жамиятимизнинг барча қатламларида экологик назоратни амалга оширишда дастуруламал бўлиб хизмат қилишини таъминлашини алоҳида қайд этди. Бу ўринда нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларидан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан, сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияларидан, фуқаролардан қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ҳозирданоқ 30 дан ортиқ таклиф келиб тушганлиги эътироф этилди. Ўз навбатида ишчи гуруҳида ушбу таклифларни ўрганиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Мажлисда муҳокама этилган масала юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

“Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси билан Қонунчилик палатанинг www.parliament.gov.uz, Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг www.eco.uz ҳамда “Халқ сўзи” www.xs.uz ва “Народное слово” www.narodnoeslovo.uz. газеталарининг веб-сайтлари орқали танишишингиз мумкин.


Кўришлар сони: 9586

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими