Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Малакали кадрлар мамлакат келажаги

Малакали кадрлар мамлакат келажаги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар, илмий тадқиқот ва олий таълим муассасалари вакиллари, олимлар, журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Маматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижро аппарати раҳбари О.Парпиев, олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ш.Қаюмов мамлакатимизда ёшларга жаҳон андозалари даражасида таълим бериш, малакали мутахассисларни тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 24 июлда қабул қилинган “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар сифати ва самарадорлигини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Мазкур фармонда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, олий ўқув юртидан кейинги таълимни тубдан ислоҳ этиш, илмий тадқиқотларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш, ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш билан боғлиқ кенг қамровли вазифалар белгиланган.

Шу боис “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Лойиҳага кўра, илмий кадрлар тайёрлашнинг амалдаги фан номзоди ва фан докторидан иборат икки босқичли тизими ўрнига олий малакали илмий кадрлар тайёрлашнинг замонавий, халқаро андозаларга мос келадиган бир босқичли – фан доктори илмий даражасини бериш тизими жорий этилади. Бу илмий кадрлар ва илм-фанимиз салоҳиятини янада юксалтириш, фан ва амалиёт алоқаларини кенгайтириш, жамиятимизни янада тараққий эттиришга хизмат қилади.

Давра суҳбатида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш борасида фикрлашилди.


Кўришлар сони: 8206

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими