Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Вазирликнинг ахбороти эшитилди

Вазирликнинг ахбороти эшитилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сувни тежайдиган технологиялар жорий этишга оид ишлари юзасидан ахбороти тингланди. Тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик, идоралар, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, олимлар, мутахассислар, журналистлар иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси М.Тешабоев ва бошқалар мамлакатимиз аграр тармоғида томчилатиб суғоришни жорий этишда илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибани кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани маҳсулот ҳажми ва сифатини ошириш билан бирга, табиий ресурсларни тежаш, экологик муҳитни барқарорлаштиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 22 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган хўжаликларга катта имтиёзлар берилгани бу йўналишдаги ишлар кўлами ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. Бу усул, айниқса, интенсив боғдорчиликда яхши самара бермоқда.

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, 2012 йилда 1,4 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш жорий этилган бўлса, 2013-2017 йилларда бу кўрсаткични 25 минг гектарга етказиш режалаштирилган. Хусусан, янги ташкил этиладиган боғ ва токзорларда тўлиқ шу усулда суғориш тизими жорий этилади.

Таҳлиллар томчилатиб суғориш сув сарфини пахтачиликда 65 фоизга, боғдорчилик ва сабзавотчиликда 54 фоизгача тежаш имконини бераётганини кўрсатмоқда. Ҳосилдорлик эса бир неча баробарга ошмоқда.

Йиғилишда аграр тармоқда сувдан самарали фойдаланишни янада такомиллаштиришга оид долзарб вазифалар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 8595

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими