Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун ижроси билан кучли

Қонун ижроси билан кучли

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг Фарғона вилояти умумтаълим муассасаларидаги ижроси юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда депутатлар, тегишли вазирлик, ташкилот ва таълим муассасалари вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Маматов, Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Тешабоев ва бошқалар мамлакатимиз таълим тизимида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни вояга етказишга хизмат қилаётганини таъкидлади. Бу борада Фарғона вилоятида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда Фарғонада 917 умумтаълим мактаби, юздан зиёд махсус мактаб ва мактаб-интернат, “Баркамол авлод” болалар марказлари, спорт, мусиқа ва санъат мактаблари фаолият юритмоқда. Уларда ёшларга жаҳон андозаларига мос таълим-тарбия берилиши учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. Жумладан, ўтган йили 42 ўрта таълим мактаби замонавий ўқув жиҳозлари ва анжомлар билан таъминланди. Бу эса таълим жараёнида илғор педагогик технологиялардан оқилона фойдаланиш имконини бераётир.

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 8 июлдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори асосида мазкур йўналишдаги мактабларнинг моддий-техник салоҳияти юксалиб, уларга ўқувчиларни жалб этиш қамрови кенгаймоқда.

Йиғилишда эришилган ютуқлар билан бирга, муайян камчиликлар ҳам мавжудлиги кўрсатиб ўтилди. Бу асосан ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ. “Оила, маҳалла, мактаб” ҳамкорлигини янада кучайтириш, маҳаллий бошқарув органлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, ёшларга чет тилларни чуқур ўргатиш тизимини изчил йўлга қўйиш борасида ечимини кутаётган масалалар мавжуд.

Тадбирда “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг Фарғона вилояти умумтаълим муассасаларидаги ижроси батафсил таҳлил қилинди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.


Кўришлар сони: 8877

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими