Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Контрактация шартномалари ижроси ўрганилди

Контрактация шартномалари ижроси ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари дастурига асосан Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2013 йил 21 январдаги Қарорига мувофиқ тузилган ишчи гуруҳи 25-28 февраль кунлари “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунда белгиланган контрактация шартномаларини тузишда юридик хизматларнинг иштироки, тузилган контрактация шартномалари ижро этилиши масалаларини Тошкент вилояти мисолида ўрганишга доир назорат-таҳлил фаолиятини амалга оширди.

Назорат-таҳлил ишлари якуни муҳокама этилган йиғилишда Тошкент вилоятида контрактация шартномалари асосида давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича муайян ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди. Чунончи, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва бошоқли дон маҳсулотлари) режада белгиланган ҳажмларда етказиб берилишини таъминлаш учун фермер хўжаликлари ва тайёрлов ташкилотлари орасида контрактация шартномалари белгиланган тартибга ва муддатларга риоя қилган ҳолда тузилмоқда. Жумладан, давлат эҳтиёжлари учун 2010 - 2012 йилларда пахта хом ашёси харид қилиш бўйича “Ўзпахтасаноат” уюшмаси корхоналари билан фермер хўжаликлари ўртасида 2722 та, бошоқли дон харид қилиш бўйича “Ўздонмаҳсулот” компанияси корхоналари билан фермер хўжаликлари ўртасида 4266 та шартнома, 2012 йилда пахта хомашёсига доир 2423та ва бошоқли донга доир 4038 та шартнома тузилган.

Давлат буюртмаси бўйича пахта хом ашёси ва бошоқли дон сотиш режаси сўнгги уч йилда вилоятда ортиғи билан бажарилган.

Шу билан бирга контрактация шарномаларини тузиш, шартномаларни тузишда юридик хизматларнинг иштироки, контрактация шартномаларининг ижро қилиниши масалаларида қатор камчиликларга йўл қўйилган.

Жумладан, вилоятда сўнгги уч йилда давлатга пахта хом-ашёси тайёрлаш шартномавий режаси ҳам ортиғи билан бажарилган бўлсада, лекин 2010 йилда вилоятнинг 388 та фермер хўжалиги томонидан 18634 тонна, 2011 йил 339 та фермер хўжаликлари томонидан 22597 тонна, 2012 йил 410 та фермер хўжалиги томонидан 24444 тонна пахта хом-ашёси тузилган контрактация шартномаларига нисбатан кам тайёрланган.

Давлатга бошоқли дон сотиш бўйича ҳам 2010 йилда 486 та фермер хўжалиги, 2011 йил 637 та фермер хўжалиги, 2012 йил 551та фермер хўжалиги шартномавий режани бажара олмаган.

Сўнги уч йил давомида тузилган контрактация шартномалари ҳолатини ўрганиш жараёнида контрактация шартномалари тузилишида амалдаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилиб келаётганлигига эътибор қаратилди. Жумладан, низоларни, форс-мажор ҳолатларни ҳал этиш тартиби, томонларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жойи кўрсатилмаcлиги, шартномалар туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилмаслиги ва шартномалар ҳуқуқшунос томонидан расмий равишда таҳлил қилинмаслиги ҳоллари кузатилмоқда.

Тадбир якунида Қўмита томонидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хомашёси ва бошоқли дон етказиб беришга тузилаётган контрактация шартномаларини ҳуқуқий жихатдан мукаммал тузишда ҳуқуқий хизматлар самарадорлигини оширишга, шартномаларда белгиланадиган шартларнинг сўзсиз ижросини таъминлашга, қишлоқ хўжалиги махсулотлари сифатини яхшилашга, маҳсулотларнинг харид нархлари билан фермер хўжаликларга етказиб берилаётган ресурслар ва кўрсатилаётган хизматлар нархларини мувофиқлаштиришга оид таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, экспертлар, Тошкент вилоятининг кўрилган масалага даҳлдор идоралари мутасаддилари ва оммавий ахборот вакиллари иштирок этдилар.  


Кўришлар сони: 7608

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими