Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Омбудсман ҳисоботи эшитилди

Омбудсман ҳисоботи эшитилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан 2013 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисоботининг эшитувини ташкил этди.

1995 йилдан буён Ўзбекистон парламенти Омбудсман фаолиятининг ҳисоботларини эшитиб келади. Шу билан бир қаторда парламентнинг алоҳида хусусиятлари эга бўлган Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш қўмитаси ҳам парламент амалиётида назорат фаолиятининг бир йўналиши сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) йиллик ҳисоботини қўмита эшитуви даражасида таҳлил қилиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2012 йилги фаолияти ҳам қўмитада ўрганилиб, ҳисобот даврида Омбудсман инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ўз ваколатларини қандай бажараётганлиги, унинг офислари томонидан амалга оширилган ишлар ва амалий тажрибалар, унинг инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида турли давлат органлари, нодавлат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги ахборотлари тингланди ва таҳлил қилинди.

Омбудсманнинг ахборотида Концепцияда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш борасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир фаолият хусусида, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатимизни янада модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш шароитларида миллий қонунчиликни ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга, шунингдек мансабдор шахслар ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга устувор аҳамият берилгани, ҳисобот йилида Омбудсман томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари томонидан ишлаб чиқилган 20 дан ортиқ қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси амалга оширилгани таъкидланди.

2012 йилги ҳисобот даврида Омбудсманга фуқаролардан 12826та мурожаат тушган бўлиб, шундан 7658ташикоят ва ариза – Омбудсманнинг марказий офисига, 895тамурожаат эса минтақавий вакилларга тушган.

Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан фуқаролар мурожаатларида келтирилган далилларни текшириш алоҳида ўрин тутади. Ана шу мақсадда фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари аниқ бузилганлигидан далолат берувчи ва уларни текшириш Омбудсман ваколатига кирадиган мурожаатлари назоратга олинади. Ҳисобот йилида 2730 та мурожаат Омбудсманнинг назоратида бўлди. Умуман олганда, 2012 йилда фуқароларнинг 452 та мурожаати юзасидан ижобий қарор қабул қилинди.

Қўмита аъзолари шунингдек Омбудсманнинг жойлардаги минтақавий вакиллари фаолияти ҳақидаги ва унинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотларни тинглаб таҳлил этдилар, эшитув якунларига кўра Қўмита қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 7620

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими