Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фермерлик ҳаракатини ривожлантириш устувор вазифа

Фермерлик ҳаракатини ривожлантириш устувор вазифа

Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси билан Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қуйи палатанинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти
И. Каримовнинг “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш”деб номланган маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ҳамда мамлакатда фермерлик ҳаракатини янада жадал ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Молия, Иқтисодиёт, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Адлия вазирликлари, бир қатор давлат қўмиталари, идоралар вакиллари иштирок этган мазкур мажлисда кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ҳамда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раисининг маърузалари ҳам тингланди.

Мажлисни ўтказишдан асосий мақсад маърузада тақдим этилган аграр соҳага оид таҳлилий маълумотлар ҳамда амалий тавсия ва кўрсатмалар асосида соҳага оид ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш, жумладан мамлакатда фермерлик ҳаракатини янада жадал ривожлантириш билан боғлиқ жараёнларга халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан устувор вазифаларни белгилаш, шунингдек, мазкур масалаларнинг самарали натижаларини таъминлаш юзасидан Қўмиталарнинг ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилди.

Тадбир иштирокчилари маърузада келтирилган барча маълумот, ахборот, кўрсаткич ва рақамлар, шубҳасиз, иқтисодиётимиз тубдан ислоҳ этилишининг самараси ва барқарор ривожланиб бораётганининг амалий натижаси эканлигини алоҳида эътироф этдилар.

Президентимиз томонидан, аграр соҳа тармоқлари, жумладан фермерлик ҳаракатини янада жадаллик билан ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилиб, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши ва унинг ҳудудий ҳамда туман тузилмалари ташкил этилганлиги, уларга кенг ҳуқуқ ва ваколатлар берилганлиги, қолаверса, мазкур Кенгашлар фермерлик ҳаракатининг ўзаги, йўналтирувчи кучи бўлиши, уни қишлоқни ривожлантириш ва шу аснода қишлоқ аҳолиси фаровонлигини оширишда масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир қудратли ижтимоий-сиёсий кучга айлантиришига ишонч билдирилгани қайд этилди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини ошириш учун яратилган шарт-шароитларни янада кенгайтириш, янги ишчи ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда фермер хўжаликларининг ролини янада ошириш, умуман олганда, бугунги кунда фермер хўжаликларини ривожлантириш билан боғлиқ барча масалаларни тўлиқ қамраб олган. Фармонга биноан фермер хўжаликларининг ҳуқуқи, манфаатлари ва самарали фаолияти ҳамда уларнинг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, мулкий муносабатлари ишончли ҳимояланишини таъминлашга қаратилган қонунчиликни ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича янги йўналишлар назарда тутилганлиги, айниқса фермер хўжаликлари фаолиятидаги долзарб масалалар ва уларни ҳал этиш йўлларини Фермерлар кенгашлари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталаридан тортиб барча бўғиндаги маҳаллий ҳалқ депутатлари Кенгашларида доимий равишда муҳокама қилиш тизимининг жорий қилиниши муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Мажлисда мазкур Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2012 йил 7 декабрь куни Қўшма қарори қабул қилиниб, фермер хўжаликлари фаолиятидаги долзарб масалалар ва уларни ҳал этиш йўлларини доимий равишда муҳокама этиб бориш юзасидан тегшили тавсиялар ишлаб чиқилганлиги бўйича ахборот берилди.

Мажлис иштирокчилари фермер хўжаликлари фаолиятидаги долзарб масалаларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш йўлларини доимий муҳокама қилиб бориш тизимининг жорий этилиши фермер хўжаликлари фаолиятидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келаётган муаммолар ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш талаб этиладиган долзарб масалаларни аниқлаш имкониятини янада кенгайтиришини ва бу, ўз навбатида, депутатларнинг қонун ижодкорлиги йўналишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Энг асосийси, тадбирда иштирок этаётган жамоатчи экспертлар гуруҳи аъзолари томонидан қўмиталарнинг асосий фаолият йўналишлари бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотлар ҳамда келгусида қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти, қўмита эшитувлари йўналишлари, шунингдек муҳим мавзулар юзасидан ташкил этиладиган тадбирларни ўтказиш шакли ва тартибларини такомиллаштириш бўйича аниқ асослантирилган таклифлар тақдим этилди.

Мазкур таҳлилий маълумотлар ва амалий таклифлар мажлис иштирокчиларининг қизғин баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.

Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазалар ҳамда маълумотлар асосида қўмиталарнинг қўшма қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 12290

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2020
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммо ва истиқболдаги режалар

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйич...

26.02.2020
Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ...

26.02.2020
Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов Литва Сеймаси...

Тадбирлар тақвими