Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Селекция ютуқлари ва муаммолар таҳлил қилинди

Селекция ютуқлари ва муаммолар таҳлил қилинди

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2012 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари дастурига асосан амалга оширилган “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган селекция ютуғига патент олишга оид нормаларнинг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида”ги назорат-таҳлил фаолияти якунлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йили қабул қилинган, 2002 йилда эса тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган ҳолда янги таҳрирда ишлаб чиқилган “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги Қонуни - селекция ютуқларини яратиш, ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, уни давлат томонидан бошқариш ва қўллаб-қувватлаш, селекция ютуқларига патентлар, ҳуқуқий муҳофаза бериш каби масалаларни ҳуқуқий тартибга солиб келмоқда ва селекция ютуқларининг жонли табиат объекти эканлиги, уларнинг мавжудлиги, табиий иқлим шароити билан боғлиқлиги, нобуд бўлиши, қайта тикланмаслиги сабабли уларни тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда селекция ютуқлари давлат мулки объектлари таркибига киради. Зеро, улар давлат маблағлари ҳисобидан ва давлат илмий-тадқиқот муассасаларида яратилади.

Парламент ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятида ҳамда бошқа тегишли ташкилотларда селекция ютуғига патент олишга оид нормаларнинг ижро этилиши юзасидан амалга оширилган ўрганиш ва таҳлиллар шуни кўрсатдики, Қонун жаҳоннинг етакчи мамлакатлари қонунчилик нормаларига, халқаро шартномалар ва битимлар нормаларига мувофиқ келади.

Кейинги йилларда селекция ютуқларига патентлар бериш ҳақидаги талабномаларнинг қабул қилиниши, кўриб чиқилиши, расмий экспертиза ўтказилиши, ўсимлик навлари ҳамда ҳайвон зотлари давлат реестрлари юритилиши, селекция ютуқларига патентлар берилиши, талабнома материаллари ва Ўзбекистонда рўйхатга олиниб, муҳофаза қилинаётган селекция ютуқлари ҳақидаги маълумотлар расмий равишда эълон қилиниши, қонун ҳужжатларини қўллашга доир қоидалар қабул қилиниши ҳамда тегишли тушунтиришлар берилиши масалаларида қатор амалий ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида қайд этилади.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини яратиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, паррандалари, балиқлари, асаларининг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини яхшилаш, наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида табиий иқлим шароитдан келиб чиқиб, барча ҳудудларда зотларни урчитиш ҳамда районлаштириш ишлари ривожланиб бормоқда.

Интеллектуал мулк агентлиги маълумотлари асосидаги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги 10 йил давомида 96 та селекция ютуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган ва муҳофаза хужжатлари берилган, улардан, 83 та ботаник оила турлари ва 13 та зоологик оила турлари рўйхатга олинган.

Шунингдек, шу даврда селекция ютуғига патент олиш учун 109 та талабнома келиб тушган, улардан 104таси янги ўсимлик навларига ва 5 таси эса ҳайвон зотларига тегишли. Уларнинг асосий қисмини ғўза (65 % ), буғдой (14%), шоли нинг (12% ) янги навларига берилган талабномалар ташкил этади.

Талабномаларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш мақсадида “Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабноманинг давлат экспертизасига оид ҳужжатларни расмийлаштириш ва ўтказиш тартиби”, “Ўсимлик навлари давлат реестрини юритиш тартиби”, “Селекция ютуғига патент бериш тартиби”, “Селекция ютуғига дубликат бериш қоидалари”, “Селекция ютуғига берилган патентнинг амал қилишини муддатидан олдин тугатиш тартиби”, “Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари” каби қатор ички идоравий норматив ҳужжатлар тасдиқланган.

Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ патентга лаёқатлилик мезонларига жавоб берадиган ва Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинадиган ботаник ва зоологик оила туркумлари ҳамда турларга тааллуқли селекция ютуғига патент берилади, 3-моддаси “Селекция ютуқларини ҳимоя қилишнинг ташкилий асослари”да белгилангандек ихтисослаштирилган ташкилот сифатида республика чорвадорлари томонидан яратилаётган селекция ютуқлари қонуннинг 7, 8, 9, 10 ва 11 моддаларида белгиланган тартибда давлат экспертизаси ва синовидан ўтказиб келинмоқда.

Селекция ютуқларига ҳуқуқий муҳофазани таъминлашнинг асосий меъёрий ҳужжатлардан бири Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинадиган ўсимликлар нави ва ҳайвонлар зотининг ботаник ва зоологик оила туркумлари ҳамда турларининг давлат рўйхатидир.

Қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида қабул қилинган Қарорда селекция соҳасидаги ишларни тизимли юритиш ва Янги навлар, зотларни яратишни барқарор ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга оид қатор амалий тавсиялар ўз аксини топди.


Кўришлар сони: 8258

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими