Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Илмий натижалар – ишлаб чиқаришга

Илмий натижалар – ишлаб чиқаришга Илмий натижалар – ишлаб чиқаришга Илмий натижалар – ишлаб чиқаришга Илмий натижалар – ишлаб чиқаришга

4 декабрь куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аграр соҳани модернизациялаш шароитида илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятининг ҳолати тўғрисидаги масалага бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳукумат аъзолари ҳамда республика вазирликлари ва идоралари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш йўналиши доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори Ш.Нурматовнинг “Аграр соҳани модернизациялаш шароитида илмий-тадқиқот муассасалари илмий-ташкилий фаолиятининг ҳолати тўғрисида”ги ахбороти тингланди.

Ахборотга кўра, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибидаги жами 30 та йўналишда фаолият кўрсатаётган олимлар томонидан яратилган ва жорий этилган илмий натижалар қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш, ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини оширишда қўлланиб келинмоқда.

Масалан, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланишда ижара муносабатларини такомиллаштириш, агросаноат фирмалари ташкил этиш, ғўза навлари иқтисодий самарадорлигини баҳолаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг экологик-иқтисодий асослари бўйича услубий тавсиялар, қўлланмалар, назариялар ишлаб чиқилиб амалиётга татбиқ этилган;

пахтачилик соҳасида ғўзанинг С–6524 ва “Бухоро-6” навлари Ливерпул халқаро пахта биржасида тола сифати ва микронейр кўрсаткичи бўйича эталон навлар сифатида тан олинган;

донли экинлар йўналишида маҳаллий шароитга мос қаттиқ (“Садаф”, “Қаҳрабо” ва бошқа) ва юмшоқ (“Чиллаки”, “Бобур” ва бошқа) буғдой, шолининг “Лазурный”, пивобоп арпа, тезпишар маккажўхори навлари яратилган ва жорий этилган;

сабзавотчилик ва полизчилик йўналишида помидорнинг “Юсупов”, қовуннинг “Лаззатли (Мирзачўл)” навлари;

боғдорчилик ва узумчиликда узумнинг “Ризамат” навлари, интенсив боғлар учун олманинг “Нафис” нави, қорағат (смородина)нинг “Сюма” ва “Ирода” навлари;

чорвачиликда Қоракўл қўйларининг “Авазчўл”, “Бухорои Шариф” завод типлари, ипак қуртининг “Ипакчи” ва “Ўзбекистон-5” зотлари Ўзбекистон олимлари томонидан қўлга киритилган ва дунё олимлари томонидан тан олинаётган илмий натижалар сирасидандир.

Орол денгизи қуриган тубини ўзлаштириш, тоғ ва тоғолди ҳудудларида терасса усулида боғлар барпо этиш, ўсимликларни касалликлардан биологик усулда ҳимоя қилиш каби бир қатор технологиялар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳоннинг кўпгина мамлакатлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этилган.

Қўмитанинг кенгайтирилган йиғилиши қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди, депутатлар, мутахассислар, олим ва экспертлар, шунингдек амалиётчилар томонидан қатор амалий фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Йиғилишда билдирилган амалий таклиф ва тавсиялар инобатга олинган ҳолда, Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 4854

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими