Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аҳоли бандлигини таъминлаш – муҳим вазифа

Аҳоли бандлигини таъминлаш – муҳим вазифа Аҳоли бандлигини таъминлаш – муҳим вазифа

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг “2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг 9 ойлик ижроси юзасидан ахбороти ва “2013 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таьминлаш дастури” лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг муҳимлигини алоҳида эътироф этиб, дастурни бажариш нафақат барқарор иш ўринлари ташкил этишга кўмаклашаётганлигини, балки фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини ҳам таъминлаб, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яраташга алоҳида ҳисса қўшаётганлигини таъкидладилар.

Эшитилган ахборотга кўра, 2012 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича жами 773 мингта ёки белгилангандан 28,5 мингтага кўп иш ўринлари ташкил этилди. Дастур параметрлари 103,8%га бажарилди, яратилган иш ўринларининг 486,1 мингтаси ёки 62,9 фоизи қишлоқ жойларида ташкил этилди.

Янги йирик ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларидан тўлароқ фойдаланиш натижасида 45,6 мингта иш ўрни ташкил этилган бўлса, мазкур йўналишда иш ўринларининг катта қисми Фарғона (6,8 минг), Тошкент (5,2 минг), Қашқадарё (4,8 минг), Наманган (4,3 минг), Навоий (3,3 минг) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (7,0 минг) яратилди.

Жорий йилда асосий иш жойлари кичик бизнес сохасида яратилаётганлигини инобатга олган ҳолда бизнесда иш жойлари кўпайишига тижорат банкларининг ҳиссаси ҳам катта бўлди, яъни 2012 йилнинг 9 ойида 4,2 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баравар кўпдир.

Мамлакатимизда 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бўйича жами 972.676 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этиш мўлжалланганлиги, уларнинг қарийб ярми кичик корхоналар ва микрофирмалар томонидан ташкил этилиши, якка тартибдаги тадбиркорликни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш, пудрат асосидаги қурилиш, шу жумладан, уй-жойларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари кўламини кенгайтириш, аҳолини турли шаклдаги касаначилик ишларига жалб этиш, халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш, оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш каби бандликни таъминлашнинг амалда ўзини оқлаган муҳим йўналишлари орқали амалга оширилиши тадбир иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурида иш ўринлари ташкил этиш бўйича ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг иқтисодий салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, демографик ўзгаришлар ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришларнинг меҳнат бозорига таъсирини ҳисобга олган ҳолда меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аҳолининг тадбиркорлик соҳасидаги ташаббусларини рағбатлантириш орқали комплекс ва ўзаро боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши назарда тутилганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг вакили маълумот берди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олинган ҳолда қўмита қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 6906

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими