Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Бюджетнома қўшма мажлисда муҳокама этилди

Бюджетнома қўшма мажлисда муҳокама этилди

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари томонидан Экоҳаракат депутатлар гуруҳи билан ҳамкорликда 2013 йилги Бюджетнома, шу жумладан, 2013 йилги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган қўшма мажлис ўтказилди.

Таъкидландики, глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг таъъсири натижасида аксарият мамлакатларда юзага келаётган давлат қарзлари ва бюджет тақчиллигининг ошиб бориши муаммоларига қарамасдан, Ўзбекистон Республикасида охирги йиллар мобайнида Давлат бюджети профицит билан ижро этилиши республикамизда олиб борилаётган солиқ-бюджет сиёсати самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичларидандир.

Лойиҳага кўра, 2013 йилда иқтисодиёт харажатларини ЯИМга нисбатан 2,4% миқдорида белгилаш таклиф этилмоқда. Иқтисодиёт харажатларининг катта қисмини (50,6%) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги объектларини сақлаш харажатлари ташкил этиб, уларнинг ҳажми жорий йилдагига нисбатан 21,2 фоизга ортиқроқ белгиланган.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси орқали молиялаштириш амалга ошириладиган мелиорация тармоқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тозалаш дастури харажатлари 227,5 млрд.сўмни ташкил этади. Режалаштирилаётган харажатлар ҳажми 2013-2017 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган мақсадли параметрлар бажарилишини таъминлаши алоҳида таъкидланди.

Фермер хўжаликлари барқарор ривожланиши учун шарт-шароитларни яҳшилаш мақсадида 2013 йилги Давлат бюджетининг харажатлари лойиҳасига унумдорлиги паст ерларда пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун зарур маблағлар назарда тутилмоқда.

Тадбирда иштирок этган мутахассис ва экспертларнинг фикрича, қишлоқ хўжалигига ажратилаётган маблағлар аграр соҳани барқарор ва янада самарали ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, 2013 йилда марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари, жумладан қишлоқ жойларда янгидан барпо этлаётган турар жой массивларида автомобил йўллари, сув таъминоти ва бошқа ижтимоий объектлар қурилиши кўзда тутилмоқда.

Тадбир иштирокчилари томонидан 2013 йилга Бюджетноманинг солиқ-бюджет сиёсати концепциясида белгиланган чора-тадбирлар ва Давлат бюджети лойиҳасида кўзда тутилган асосий параметрлар мамлакатимизни барқарор ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилаганлигини алоҳида таъкидладилар.


Кўришлар сони: 10587

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

Тадбирлар тақвими