Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Иккита янги телеканал ташкил этиш режалаштирилмоқда

Иккита янги телеканал ташкил этиш режалаштирилмоқда Иккита янги телеканал ташкил этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси 2013 йилги Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Депутатлар мамлакатимизда қабул қилинган иқтисодий тараққиёт модели мақсадли равишда ва изчиллик билан амалга оширилиши натижасида ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига, иқтисодиётнинг макроиқтисодий мувозанатлиги таъминланишига эришилганлигини алоҳида қайд этдилар. Ўзбекистон Республикасида охирги йиллар мобайнида Давлат бюджети профицит билан ижро этилиши республикамизда олиб борилаётган оқилона солиқ-бюджет сиёсатининг самараси эканлиги таъкидладилар.

Чунончи, 2013 йил Давлат бюджетининг умумий харажатларида ижтимоий соҳани ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳаражатларининг улушини 2012 йилдаги 59,0 фоиздан 2013 йилда 59,4 фоизгача ошириш кўзда тутилган.

Таълим муассасаларини сақлаш харажатлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 7,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан 313та умумтаълим мактаби ва 228та академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш белгиланган.

Шунингдек, 1500 та умумтаълим муассасаси ва 700та академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари замонавий ўқув қуроллари, компьютер техникаси ва ўқув лабораториялари билан жиҳозланади.

Маданият ва спорт соҳаси харажатларини 2013 йилда жорий йилга нисбатан 1,2 бараварга ошириш кўзда тутилмоқда. Шу билан бирга, 2013 йил учун Давлат бюджети лойиҳасида 2 та янги «Dunyo bo‘ylab» ва «Madaniyat va ma’rifat» Давлат телеканалларини ташкил этиш ва сақлаш харажатлари инобатга олинган.

Илм-фан соҳасига йўналтириладиган маблағларни 2013 йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1% ҳажмда, жорий йилга нисбатан 1,3 бараварга ошириб белгилаш таклиф қилинмоқда, бу эса давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида илмий-техника ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш ҳамда фанни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш имконини беради.

Йиғилишда 2013 йилда таълим соҳасига ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишига, бюджетдан ташқари таълим муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси даромадларининг шакллантирилиши ва улар харажатларининг мақсадли сарф этилиши устидан назоратни кучайтириш, бюджет интизомига риоя этилиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Депутатлар бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилишини, улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар бердилар.

Муҳокама этилган масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 6769

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими