Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат бюджети – истиқбол кўзгуси

Давлат бюджети – истиқбол кўзгуси Давлат бюджети – истиқбол кўзгуси

2012 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг мутасадди вазирлик ва идораларнинг вакиллари, мутахассислар, қўмита қошидаги жамоат экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2013 йилга Бюджетнома – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

Маърузачиларнинг чиқишларида Давлат бюджетининг лойиҳаси мамлакатни янгилаш ва модернизация қилиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришиш, аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш каби устувор йўналишларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан жорий йилнинг 19 январида Ҳукумат йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифаларни изчил амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан 2013 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг -иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, таркибий ўзгартиришни чуқурлаштириш ва диверсификация қилиш, юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш объектларининг жадал ривожланишини таъминлаш, фаолият кўрсатаётган қувватларни модернизация қилиш ва техник янгилаш жараёнларини жадаллаштириш ҳисобига мамлакат иқтисодиётининг рақобатдошлигини ошириш каби йўналишларига эътибор қаратилди.

Тадбирда эътироф этилганидек, 2013 йилги Давлат бюджети лойиҳасида умумий фойдаланишдаги маҳаллий аҳамиятга эга ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатларига 100,0 млрд.сўм ёки жорий йилга тасдиқланган параметрларга нисбатан 1,69 баравар ўсиш кўзда тутилган.

Шунингдек, 2013 йилда марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари, жумладан қишлоқ жойларда янгидан барпо этилаётган турар жой массивларида автомобил йўллари, сув таъминоти ва бошқа ижтимоий объектлар қурилиши режалаштирилмоқда.

Шу билан бир қаторда Давлат бюджети лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446 сонли қарори билан тасдиқланган «2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги дастурга мувофиқ, 2013 йилда Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан халқаро талаб ва стандартларга жавоб берувчи автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилишни амалга ошириш назарда тутилмоқда.

2013 йилда қишлоқ жойларда 8510 та турар жойларни қуриш кўзда тутилган бўлиб, уларни биргаликда молиялаштиришга якка тартибдаги иморат солувчиларнинг маблағлари билан бир қаторда 119,7 млн.долл. эквивалентидаги ОТБнинг имтиёзли кредити ҳамда 374,7 млрд.сўм миқдорида Давлат бюджети маблағлари йўналтирилади.

Муҳокамаларда депутатлар 2013 йилга солиқ-бюджет сиёсати концепциясида ва Давлат бюджети лойиҳасида жаҳон иқтисодиётида давом этаётган мураккаб жараёнлар ҳамда салбий тенденциялар шароитида мамлакатни барқарор иқтисодий ўстиришнинг муҳим омили сифатида ички талабни рағбатлантиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилиши кўзда тутилаётганлигини алоҳида эътироф этдилар.

Йиғилишда депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларидан жавоблар олдилар.

Йиғилиш якунларига кўра, депутатлар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда Қўмитанинг тегишли қарори тасдиқланди.


Кўришлар сони: 6007

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2019
Парламентда ахборот тарқатиш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ҳолати муҳокама қилиниши ражалаштирилмоқда

2019 йил 17 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. ...

16.08.2019
Атроф табиий муҳит мониторинги ишлари 390 та саноат корхоналарида олиб борилди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида...

16.08.2019
Қизириқлик тадбиркор ва фермерлар бу йил қандай натижаларни қўлга киритди?

Ҳар йили юртимизда мустақиллик куни ўзгача шодиёна билан нишонланади. Анъанага кўра, байрам олдидан...

Тадбирлар тақвими