Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Амалий таклифлар билдирилди

Амалий таклифлар билдирилди Амалий таклифлар билдирилди Амалий таклифлар билдирилди Амалий таклифлар билдирилди

Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлиси Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масала муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш таъминланишини инобатга олган ҳолда Давлат бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат бюджетида йилда-йилга ижтимоий соҳага ажратилаётган маблағларнинг ошириб борилиши, ижтимоий соҳани ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб–қувватлаш харажатлари улуши 2012 йилдаги 59,0 фоиздан 2013 йилда 59,4 фоизгача ошириш назарда тутилганлиги эътиборга лойиқдир.

Ўз навбатида соғлиқни сақлаш муассасалари харажатларининг 2012 йилги ЯИМга нисбатан 3,1 фоиз ёки 3005,6 млрд. сўм ўрнига 2013 йилда ЯИМга нисбатан 3,3 фоиз ёки 3768,6 млрд. сўмгача ўсиши йиғилиш иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

Жумладан, 2013 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ставкасини 9 фоиздан 8 фоизга камайтириш эвазига барча тоифалардаги, айниқса, кам даромадли гуруҳлардаги солиқ тўловчиларга солиқ юкини пасайтириш назарда тутилиши, фуқароларнинг жамғариб бориладиган шахсий ҳисоб-варақларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобидан маблағларни ўтказиш тартиби (1%) сақлаб қолиш натижасида, жисмоний шахслар ихтиёрида қўшимча равишда 186 млрд. сўм атрофида маблағ қолиши назарда тутилмоқда.

Маълумки, соғлиқни сақлаш тизими ижтимоий соҳанинг асосий йўналишларидан бирини ташкил этади. 2013 йили давлат бюджетида тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва тўлиқ таъмирлаш ҳамда уларни жиҳозлаш дастурларини амалга ошириш учун ажратилаётган маблағлардан ташқари, ушбу тизимни янада ривожлантириш ва соғлом авлодни вояга етказиш бўйича қабул қилинган дастурларда назарда тутилган барча тадбирларнинг молиялаштирилишини йиғилиш иштирокчилари ижобий ҳол сифатида таъкидлаб ўтдилар.

Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчилари соғлиқни сақлаш муассасалари учун дори-дармонлар ва озиқ-овқат ҳаражатларини 2013 йилги Давлат бюджети лойиҳасида 2012 йил учун тасдиқланган параметрларга нисбатан 1,15 баробарига кўпайтириш назарда тутилган ҳолда, уларнинг мос равишда дори-дармонларга ҳаражатлари миқдори 13 млрд.сўм ва озиқ-овқат харажатлари эса 6,7 млрд сўм оширилишини эътироф этдилар.

Йиғилишда депутатлар мамлакатимизда давлат молия тизимида олиб борилаётган ўзгаришларнинг марказида республика ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа харажатларини шакллантиришда ва харажатларни молиялаштиришда янги шакл ва усуллардан самарали фойдаланиш, бюджетдаги тақчиллик ўсишига таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олиш, иш хақи ва нафақаларни ўз вактида тўлашни таъминлаш, шунингдек, бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш жараёнида бюджет интизомига риоя этиш, унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш лозимлигини баён этиб, бу борадаги ишларни янада самарали ташкил этиш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар билдирдилар.

Муҳокама этилган масала юзасидан қўмита қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 8491

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими