Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Мактабгача таълимнинг ҳолати ҳақида ахборот эшитилди

Мактабгача таълимнинг  ҳолати ҳақида ахборот эшитилди Мактабгача таълимнинг  ҳолати ҳақида ахборот эшитилди Мактабгача таълимнинг  ҳолати ҳақида ахборот эшитилди Мактабгача таълимнинг  ҳолати ҳақида ахборот эшитилди Мактабгача таълимнинг  ҳолати ҳақида ахборот эшитилди

2012 йил 2 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Халқ таълими вазирининг «Болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб этишнинг ҳолати ва истиқболлари: ҳуқуқий асосини такомиллаштириш» мавзусидаги ахбороти эшитилди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ таълими вазирлиги қошидаги марказларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармаси бошлиқлари, мактабгача таълим муассасаларининг раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар халқаро жамоатчилик томонидан ҳам эътироф этилаётганлиги ва намуна сифатида ўрганилаётганлиги таъкидланди. Мустақиллик йилларида таълимни тубдан ислоҳ қилишнинг муҳим босқичлари амалга оширилиб, узлуксиз таълим тизими шакллантирилди. Ёш авлоднинг мактабгача таълим муассасасидан то олий таълимдан кейинги таълимгача бўлган узлуксиз таълим олиши, касб ўрганиши учун шарт-шароитлар яратиш давлат сиёсатининг устувор вазифаси бўлиб келмоқда. “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури таълим соҳасини ислоҳ этишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 январдаги мажлисида баён этилган “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” мавзусидаги маърузаси ҳамда “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш - мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқидан келиб чиқадиган вазифалар асосида ёш авлодни тарбиялаш жараёни изчил давом эттирилмоқда.

Тадбир иштирокчилари мактабгача таълим соҳасида ҳам кенг қамровли ижобий ўзгаришлар рўй бераётганлигини алоҳида олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидладилар. Таълимнинг илғор технологиялари жорий этилиб, кадрлар малакасини ошириш тизими такомиллаштирилди. Болаларни мактабга тайёрлашнинг қисқа муддатли гуруҳлари низом асосида ташкил этилиб, мактабгача таълим муассасаларининг муқобил шакллари жорий этилмоқда.

Республикада давлатга қарашли 4978 та мактабгача таълим муассасаларига 539065 нафар бола қамраб олинган. Мавжуд муассасаларда 52515 нафар педагог-тарбиячи меҳнат қилмоқда.

Мактабгача таълим муассасаларини тубдан ислоҳ қилиш, уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 225-сонли “Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, мактабгача таълим соҳасида турли йўналишлар кесимида “Ўзбекистон Республикаси давлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасида нодавлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида” ва “Қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисида”ги низомлар қабул қилинган.

Ҳар йили таълим соҳасига ажратилаётган маблағларнинг 10 фоизи мактабгача таълим муассасалари таъминотига йўналтирилмоқда. 2012 йилнинг 1 ярим йиллигида йўналтирилган маблағ 343,9 млрд сўмни ташкил этади.

Шу билан бирга, мактабгача таълим муассасаларига 2-7 ёшгача бўлган болаларнинг қамраб олиниши Қашқадарё вилоятида 11,4 фоизни, Сурхондарё вилоятида 11 фоизни, Хоразм вилоятида 15,8 фоизни, Республика бўйича эса атиги 22,7 фоизни ташкил этмоқда.

Айрим ҳудудлардаги мактабгача таълим муассаларининг моддий-техника базаси талабга жавоб бермайди, кадрлар малакаси етарли эмас. Жойларда махсус маълумотга эга бўлган кадрларнинг етишмаслиги натижасида нуқсони бўлган болалар учун махсус мактабгача таълим муассасалари етарли даражада ташкил этилмаган.

Жойларда “Қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисида”ги низомга асосан мактабгача таълим муассасаларига қатнамайдиган болалар учун қисқа муддатли гуруҳларни, нуқсонли болаларнинг сурункали касалликлар тоифаси асосида ихтисослаштирилган ва санаторий йўналишидаги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш масалаларига етарли даражада эътибор берилмаётир.

Ана шу каби камчиликларни бартараф этиш учун педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида дефектология йўналишларини кўпайтириш, мактабгача таълим муассасалари педагог-тарбиячиларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малака тоифаларини белгилаш, методик қўлланмалар, замонавий дидактик материаллар яратиш мақсадга мувофиқ эканлиги йиғилишда алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Қўмитанинг ахборот эшитуви муҳокамасида сиёсий партиялар ва экологик ҳаракатдан сайланган депутатлар ўз нуқтаи назарини баён этди.

Тадбир якуни бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Кўришлар сони: 11256

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.10.2019
Тилга эътибор парламентдан бошланмоғи лозим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонида турли соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш ва малака...

16.10.2019
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, парламентимиз аъзоларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти...

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

Тадбирлар тақвими